Оромгоҳ болажонларни чорламоқда!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўқув йили якунланганидан сўнг, таътил жараёнида болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун юртимиз бўйлаб турли ёзги оромгоҳлар ташкил этилмоқда. “Хумор” болалар дам олиш масканида янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари олиб борилмоқда. Ушбу оромгоҳда қабул қилиш мавсум давомида 3 қисмга бўлинган. Ҳар бир қисмда 90 нафар болажонлар ёзги таътилни мароқ билан ўказиш учун оромгоҳга  ташриф буюришади. Жами 270 нафар ўқувчи ёшлар мавсум давомида маданий ва маънавий ҳордиқ олишади. Ҳозирги кунда оромгоҳда янги мавсумга тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, оромгоҳнинг ётоқхона ва ошхона каби бинолари икки гуруҳ қурувчилар томонидан таъмирланмоқда. Ишчилар деворларни оқлаш, бўяш, гул экиш, дарахтларга шакл бериш каби ишларни ситқидилдан бажаришмоқда. Ушбу жараёнлар билан туман ҳокими М.Хамдамов танишди. “Хумор” оромгоҳига болажонларни қабул қилиш 5-июнь санасидан бошланади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM