Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев ўзаро ҳамоҳанг икки илм масканини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Президент Самарқандга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Самарқандга ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари вилоятда қурилаётган уй-жойлар, илмий ва маданий объектлар, иқтисодий лойиҳалар билан танишади. Тушдан кейин Самарқанд шаҳрида фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказилади.

Пахтачи туман ҳокимлиги тадбиркорларни ҳамкорликка чорлайди!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси баёнининг 80-бандига асосан Пахтачи туман ҳокимлиги тумандаги “Бурқут” маҳалласи Нодим Зиёвуддин массиви юқори қисмида жойлашган 300 гектар майдонда иссиқхона қуриш мақсадида тадбиркорларни ҳамкорликка чорлайди.

Шавкат Мирзиёев: 2019 йил туризм ривожида туб бурилиш йили бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бу ҳақда 8 январь куни инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Қадрли ватандошлар!

Муҳтарам дўстлар!

Мана шу ҳаяжонли, файзли дамларда жонажон Ўзбекистонимизга 2019 йил кириб келмоқда.