Янгиликлар

Мақсуджон ва унинг ота-онаси туман ҳокими ва 4-сектор раҳбарига “рубоб” учун раҳмат айтишди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани  "Зарафшон" маҳалласида яшовчи фуқаро 1-гуруҳ ногирони Шукуров Мақсуджон санъатга қизиқиши борлиги лекин чолғу асбоби сотиб олишга имконияти йўқлиги сабабли туман ҳокими Музаффар Хамдамовга мурожаат қилган.

"Эзгуликка интиқ кўнгиллар"

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 27-ноябрь куни Пахтачи туманининг энг олис Қарнабота қишлоғида жойлашган 45-мактабда Ёшлар иттифоқи сардорлари ташаббуси билан 3- декабрь “Халқаро ногиронлар куни” муносабти билан "Эзгуликка интиқ кўнгиллар"деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга таклиф қилинган меҳмонларга  сардорлар томонидан турли хил қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Туман ҳокими М.Хамдамов деҳқон бозори реконструкцияси билан танишди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 26-ноябрь куни Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов деҳқон бозорини реконструкция ишлари билан танишди. Туман ҳокими бозорни айланиш давомида ўринбосарлари, бозор маъмурияти, мутасадди ташкилотлар: солиқ инспекцияси, ДСЭНМ ходимлари, туман бош архитектори ва ветеринария бўлими ходимларига зарур кўрсатмаларни бериб ўтди.

“Кўринг ҳавас қилинг, ибрат олинг”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси, Республика маҳаллалар кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси ва “Оила” маркази фаолларининг ҳамкорлик дастурига асосан бугун 26 ноябрь куни Пахтачи педагогика коллежида “Кўринг ҳавас қилинг, ибрат олинг” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

"ТУРОН" кафеси ўз фаолиятини бошлади!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани маркази Зиёвуддин шаҳарчасига М-37 автомагистрал йўлидан кираверишда замонавий дизайн, шинам шароитларга эга "Турон" кафеси иш бошлади.
Кафени очилиш маросимида туман ҳокими М.Хамдамов, "Бодой" маҳалласи раиси М.Юлдошева ва маҳалла фахрийлари иштирок этишди.

Ўғилойга вилоят хотин қизлар қўмитаси ташаккурномаси топширди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 9 ноябрь куни Зулфияхоним номидаги давлат мукофотига номзодлар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда спорт йўналиши бўйича Пахтачи тумани 3 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Сайфиева Ўғилой Қойдин қизи ҳам фаол қатнашиб вилоят хотин қизлар қўмитаси томонидан ташаккурномаси билан тақдирланди. Ўғилойнинг қобилиятини тўғри баҳолаб, уни юзага чиқарган мактаб бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Назарова Гулнозга ўз миннатдорчилигимизни айтамиз.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM