Мўл-кўлчилик бунёдкорлари байрами тантанали нишонланди
Thu, 05/12/2019 - 16:53Бугун туман марказидаги «Висол» базмгоҳида туман қишлоқ хўжалиги ходимлари куни тантанали равишда нишонланди. Туманимиздаги қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларида ташкил этилган фермер хўжаликлари, тармоққа хизмат қилувчи ташкилотлар вакиллари, фахрий деҳқонлар иштирок этган тадбирда туман ҳокими вазифасини бажарувчи М. Ҳамдамов табрик нутқи сўзлади.