Пахтачилик Севинч яна Ўзбекистон чемпиони бўлди
Mon, 03/04/2023 - 10:48Пахтачи тумани Дабусқалъа маҳалласида яшовчи 2005-йилда туғилган етти карра Ўзбекистон чемпиони Норқобилова Севинч Мирзохидовна жорий йилнинг 30-март куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида катталар ва ёшлар ўртасида бўлиб ўтган спортнинг оғир атлетика турида дарс ва силтаб кўтариш бўйича +87 кг вазн тоифасида фахрли биринчи ўринни олиб, яна бир маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлди.