“Юлдузли Паризода” тез кунда ўз фаолиятини бошлайди
Mon, 17/05/2021 - 10:33Пахтачи тумани Тома маҳалласида жойлашган “Юлдузли Паризода” нодовлат таълим масканига тегишли умумий ер майдони 0.27 га, шу жумладан қурилиш ер ости майдони 244,35 кв.метр бўлган бинони ташкил қилади.
“Юлдузли Паризода” НТМ 250 ўринга мўлжалланган бўлиб, шу ҳудуддаги 250 нафар тарбияланувчиларни қамраб олади. "Аёллар" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлашни ният қилган.