Имконияти чекланган фуқаролар уйи таъмирланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани “Истиқбол” маҳалласида яшовчи фуқаро Жаҳон Мўминов мана неча йиллардан буён турмуш ўртоғи иккаласининг ҳам юриш имконияти чекланган. Ушбу сабабли яшаш уйларининг шароити оғирлашиб, уй бир аҳвол бўлиб қолган эди.

Туман ҳокими М.Ҳамдамов 1-сектор ҳудудини ўрганиш даврида мазкур хонадонга ташриф буюрди. Туман ҳокимлиги тамонидан уйни тўлиқ таъмирлаш ишлари бошланиб, том қисми янгиланди. Туман ҳокими бошлаб берган қурилиш ишларига маҳалла раиси Мансур Исломов бошчилик қилмоқда, қўни-қўшнилар ҳам қараб туришгани йўқ: улар озиқ-овқат маҳсулотлари билан кўмаклашишмоқда. Хонадон соҳибининг қизи Жаҳонова Умидага туман ҳокими тикув машинаси олиб беришни ваъда қилди. Куни кеча маҳалладошлари Салимов Учқун хонадон соҳиби Мўминов Жаҳон ва турмуш ўртоғини “Имом Бухорий” зиёратига олиб бориб келди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM