Сектор раҳбарлари фуқаролар билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида уч кунлик учрашув ўтказди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 13-15 август кунлари тумандаги 25-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида “Тадбиркорликни кенг тарғиб қилиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” мавзусида тадбиркорлар ва тадбиркорликни ташкил этиш истагида бўлган фуқаролар билан учрашув ташкил этилди.

Ушбу учрашувда туман ҳокими М.Ҳамдамов, туман ДСИ бошлиғи 4-сектор раҳбари А.Турғунов ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.

Учрашув давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятлари давомида юзага келаётган муаммолар, тадбиркорликни ташкил этиш ва уни янада ривожлантириш борасида ишлар муҳокама этилди.

Муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM