Самарқандда 11 августга белгиланган давлат тест синовлари 14 август куни ўтказилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов томонидан тасдиқланган хатга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 11 август кунига белгиланган давлат тест синовларини бошқа кунларга кўчиришга розилик берилган.

Унга кўра, 11 август куни Самарқандда ўтказилиши белгиланган давлат тест синовлари 14 август куни ўтказилади. Бунда абитуриентларнинг шахсини идентификациялаш воситалари орқали бинога киритишда уларнинг гуруҳларга тақсимланган маълумотлар базасидан ўзгаришларсиз фойдаланиш ва абитуриент рухсатномаларидан фойдаланиш назарда тутилган.

Белгиланишича, Қорақалпоғистон Рсепубликаси, Андижон ва Хоразм вилоятларида ҳам 11 августга режалаштирилган давлат тест синовлари 14 август куни, Қашқадарёда 12 август, Фарғона, Жиззах ва Навоийда 13 август, Бухорода 15 август кунлари ўтказилади.

Манба: Пахтачи газетаси

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM