Ҳурматли тумандошлар, туманда ўтказиладиган умумхалқ ҳашарида сиз ҳам иштирок этинг

Жорий йилнинг 8-9 июн кунлари Самарқанд вилояти ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич ва Пахтачи тумани ҳокими Ҳамдамов Музаффар Яздонқулович ташаббуси билан туманда умумхалқ ҳашари ўтказилади.

Ҳашарга туман ҳокимлигининг барча ходимлари, тумандаги барча корхона-ташкилотлар ҳамда муассасалар жалб этилди.

Ушбу ҳашар давомида тумандаги барча ижтимоий соҳа объектлари, корхона ва ташкилотларнинг ён-атрофи, тумандан ўтувчи М37 катта йўл атрофи, қолаверса аҳоли хонадонлари теварак-атрофида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Ушбу масала юзасидан жорий йилнинг 7 июн куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида вилоят ва туман раҳбарияти томонидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, ҳар бир бажариладиган вазифа бўйича масъуллар белгиланиб, чора-тадбирлар белгилаб олинди.

8 июн куни эрта тонгдан барча ушбу ҳашар учун меҳнат қуроллари билан қуролланиб, туманимиз кўркамлигига ўз ҳиссаларини қўшишга киришишади.

Барчани ушбу ўтказиладиган ҳашарда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM