Ҳамширалар куни муносабати билан тадбир ўтказилди

Пахтачи тумани тиббиёт бирлашмасида 12 май Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирни туман хокими В.Рахимов очиб бериб, ўзининг қимматбаҳо совғалари ва фахрий ёрлиқларини тақдим қилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси “Олтин соат ва фахрий ёрлиғи”ни қўлга киритган патронаж ҳамшираси тумандошимиз Самандарова Нигоранинг тақдимот тадбири ҳам бўлиб ўтди.