Улуғмуродов Улуғмурод Саидмуродович

Улуғмуродов Улуғмурод Саидмуродович

1984 йил Самарқанд вилояти Самарқанд туманида туғилган.

Маълумоти - олий, 2009 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган. Мутаxассислиги бўйича бино ва иншоотлар қурувчи.

 

2011-2013 йилларда Самарқанд туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази турғун пункт инспектори;

2013-2014 йилларда Самарқанд вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси Булунғур - Жомбой туманлараро Давлат меҳнат техника инспектори;

2014-2016 йилларда Самарқанд вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси Самарқанд - Тайлоқ туманлараро Давлат меҳнат техника инспектори;

2016-2017 йилларда Самарқанд вилояти Меҳнат Бош бошқармаси Давлат меҳнат техника инспектори;

2018 йил айрим муддат мобайнида Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаментининг Маданий мерос ва туризм инфратузилма объектларини ободонлаштириш, тозаликка риоя қилиш ва уларни сақлаш бўйича ваколатли органлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси;

2018-2019 йилларда Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаментининг Маданий мерос ва туризм инфратузилма объектларини ободонлаштириш, тозаликка риоя қилиш ва уларни сақлаш бўйича ваколатли органлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси сифатида фаолият кўрсатган.

2019 йил 18 апрелдан бошлаб Пахтачи тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM