Жорий йилнинг 4-апрель куни Пахтачи туманида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари, профессор Муҳаммаджон Қуронов Пахтачилик ёшлар билан инфотейнмент усулида маънавий-маърифий шоу ўтказди.
Учрашув ўта самимий ўтиб, зукколиги билан ажралиб турган ёшларга профессор Муҳаммаджон Қуронов китоблар совға қилди. Учрашувдан бир олам таассурот олган Пахтачилик ёшлар миннатдорчилиги рамзи сифатида устоз М.Қурбоновга ўз эсдалик совғаларини топширишди.