Пахтачи туман тиббиёт бирлашмасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман тиббиёт бирлашмасида 2023 йил “Яшил макон” дастури доирасида бирлашманинг барча даволаш-профилактика муассасалари жами бўлиб 4000 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган. 

Бугунги кунда бирлашманинг юқумли касалликлар бўлимидан 8 сотих ер майдони ажратилиб “Бирлашма бошлиғи” боғи,  марказий шифохона ҳудудидан 50 сотих ер майдонида ажратилиб “Тиббиёт ходимлари” боғи барпо этилган.
Марказий шифохона ҳудудида 600 дона, ДПМлар ҳудудига 400 дона элдор соснаси экилган. 
Қолган 3000 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари бирлашмага қарашли барча даволаш-профилактика муассасалари ер майдонига экилиши режалаштирилган ва ишлар давом этмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM