Навоий вилоятида футбол бўйича ўтказилаётган 2008-йилда туғилган У-15 ёш тоифаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар терма жамоалари ўртасида "Ўзбекистон чемпионати" ўз якунига етди.
Финал баҳсида Фарғона ҳамда Самарқанд терма жамоалари баҳсида асосий вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунлангач, пеналтилар сериясида самарқандликлар ғалаба қозонишди.
Натижада Самарқанд вилояти терма жамоаси Ўзбекистон чемпионига айланди.
Вилоятимиз терма жамоасида туманимиз фахри 24-мактаб ўқувчиси Дилшоджон ва 35-мактаб (ҳозирда Самарқанд футбол академиясида) ўқувчиси Амирхон Муродовлар асосий таркибда тўп суришди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари қуйидагича бўлди:
Самарқанд вилоят терма жамоаси
Фарғона вилоят терма жамоаси
Сирдарё вилоят терма жамоаси
Ғолиб ва совриндорларга кубок, медал, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ғалаба муборак бўлсин Самарқанд!