"Кексалар оила чироғи"

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шахсан ташаббуси билан кекса авлод вакилларини ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш ва ёш авлодга халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашда нуронийларнинг ролини ошириш мақсадида октябр ойининг биринчи ҳафтаси "Кексалар ҳафталиги" деб белгиланди.
 
Шу муносабат билан Амир Темур маҳалласи ва 22-мактаб жамоаси ҳамкорлигида "Кексалар оила чироғи" номли тадбир ташкил қилинди.
Тадбирга маҳалла нуронийлари ва ўқувчилар иштирок этишди. Нуронийлар ҳаётий панд насиҳатлари билан намуна бўлишди. Бугунги яратилган имкониятлар учун шукрона айтиб ўз билимлари билан юртга керакли инсон бўлишини уқтиришди.
Тадбир давомида 22-мактаб ўқувчилари томонидан маҳалла нуронийларини куй қўшиқ ва рақслари билан кайфиятини кўтаришди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM