"Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Куни кеча 3-октябр куни Пахтачи туманидаги 17 ва 34-умумтаълим мактабларида "Кексаларга ҳурмат-ёшларга ибрат" —ғоясида  "Кексалар ҳафталиги" доирасида тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда маҳалланинг кекса нуронийлари, ота-оналари, мактаб ўқитувчилари, маҳалланинг фаоллари, ёшлар етакчилари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг кекса нуронийларга кўрсатилаётган ғамхўрликлари, "Кексалар ҳафталиги" доирасида белгиланган чора-тадбирларда нуронийларга берилаётган имкониятлар, "Ёшлар тарбиясида нуронийларнинг ўрни"  мавзуларида фикр алмашдилар.

Тадбирда ёшлар кекса нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибага эга бўлган ҳаёт йўллари билан танишдилар ҳамда бу каби тадбирларни кўплаб ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида таклифлар киритдилар.

Тадбир якунида ёшлар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, она Ватанни мадҳ этувчи шеьрлар ижро этилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM