Пахтачи туманида тунги тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, “Хавфсиз тун” тезкор-профилактик тадбир олдидан ўтказилган хизмат олди йўриқномасида туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, хизмат ходимларига фуқаролар осойишталигини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, пиёдалар ҳаракати хавфсизлиги борасида зарур кўрсатма ва топшриқлар берди.

Шундан сўнг, профилактика нозирлари, ЙПХ ҳамда миллий гвардия ходимларидан иборат таркиб, эл осойишталиги учун ўз хизмат вазифаларига киришди.

Тадбирлар давомида профилактик ҳисобда турадиган шахслар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилиб, уларнинг яшаш шароитлари оʻрганилмоқда.

Доимий ишга эга боʻлмаган, спиртли ичимликларга ружу қоʻйган, жиноят содир этишга мойиллиги боʻлган шахслар билан алоҳида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Қо'пол равишда қоидаларини бузган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказилмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM