РАДДИЯ

Ижтимоий тармоқлардаги Пахтачи тумани 37-мактаб директори бўйича постга РАДДИЯ

Жорий йилний 28-август санасида ҳақиқатдан ҳам “Мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ва ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифалар” юзасидан давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишига тумандаги барча умумий ўрта таълим мактаблари директорлари соат 11:30 да бўлим ходимлари томонидан бирма-бир телефон орқали ҳамда бўлим бошлиғи томонидан телеграм канали орқали аудио ва ёзувли хабар орқали соат 14:30 га туман ҳокимлигининг мажлислар залига чақиртирилган эди.

Давлатимиз раҳбари бошчилигидаги видеоселектор йиғилишига тумандаги 35- ва 37-умумий ўрта таълим мактаб директорлари сабабсиз келмаганлиги аниқланди. Келмаганлик сабаблари ўрганилганда, ҳақиқатда ҳам 35-умумий ўрта таълим мактаби директори Мелихолов Маъруф Мажидович соғлиги йўқлиги ҳамда у муолажа олаётганлиги аниқ бўлди. 37- умумий ўрта таълим мактаби директори Джураев Сирожиддин Қучқоровичдан сўралган вақтда, иш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги ва  Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишга кела олмаганлигини ўз тушунтириш хатида баён этиб, ўз хохишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод қилишини сўраб ариза ёзиб беришини маълум қилди. Ишдан озод қилинганлик буйруғи билан таништирилган вақтда ҳам ёзган тилхатида ҳеч қандай эътирози йўқлигини ҳам ёзиб маълум қилган.

Шу ўринда шуни айтиб жоиз-ки Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов туман таълимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда. Мактабларда барча замонавий шароитлар яратилиб, болаларнинг билим олиш имкониятлари яхшиланди. Бунинг натижаси сифатида мана қариб 4 йилдан бери Пахтачи тумани мактаб битирувчилари вилоятда олий таълимга киришда етакчилик қилиб келмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM