“Аёл бахтли бўлса, оила бахтли бўлади, оила бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади!”

2023 йил 25-август куни тумандаги Мирзо Нодим маҳалла фуқаролар йиғинидаги маҳалла биносида маҳалла фаоллари, Ота-оналар унверситети аъзолари, Оқила аёллар гуруҳи, маҳалла отинойиси ва маҳалла хотин-қизлари билан биргаликда “Аёл бахтли бўлса, оила бахтли бўлади, оила бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади!” шиори остидаги АЁЛЛАРНИНГ ШУКРОНАЛИК БАЙРАМИ бўлиб ўтди.  

 

 Бугунги тадбирни Давра суҳбати кўринишида бошлаб, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиги И.Журақулова  йиғилган хотин-қизларга Шукроналик куни билан табриклаб ўтди. Кейинги йилларда мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнлари ва уларнинг натижаларидан барчамиз яхши хабардормиз. Ўзбекистон дунёга кенг очилмоқда, барча йўналишда халқаро алоқаларимиз мустаҳкамланиб, шунга мос равишда иқтисодиётимиз юксалмоқда, маънавий қадриятларимиз тикланмоқда.

 

    Сўзни маҳалла хотин-қизлар фаоли М.Ёдгорова  давом эттириб маҳалла хотин-қизларини Ҳозирги кунда “Инсон қадри учун” деган эзгу Ғоя асосида мамлакатимизда изчил давом этаётган янги ислоҳотлар жараёнида ҳам хотин-қизларга эътибор масаласи устувор аҳамият касб этмоқда. Энг муҳими, олиб борилаётган ишлар нафақат бугун долзарб бўлиб турган масалаларни ҳал этишга, балки истиқболда бу борада юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Бунга бир мисол сифатида ҳозирда ҳаётимизга чуқур сингиб бораётган “Аёлларга илм бериш — жамиятни илмли, маърифатли ва салоҳиятли қилиш” деган мезон асосида амалга оширилаётган тизимли ишларнинг амалий натижасини келтириш мумкин.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM