Матбуот анжумани: Фермер ва деҳқон хўжаликларининг фаолияти ва амалга оширилаётган ишлар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманида 59 та маҳалла мавжуд бўлиб, 149 222 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 1-сектор ҳудудида 35 573 нафар, 2-сектор ҳудудида 38 893 нафар, 3-сектор ҳудудида 34 930 нафар, 4-сектор ҳудудида 39 826 нафар.

2023 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларининг 2 минг 967 гектарига баҳорги (ертаки) қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилиши белгилаб олиниб, жоирй йил 2 минг 967 гектар (100 %) шундан: 1 минг 720 гектарга (99,6 %) сабзавот, 791 гектарга (100%) картошка, 127 гектарга (100 %) полиз, 167 гектарга (100 %) дуккакли ва 162 гектарга (100 %) бошқа экинлар) экилиши якунига етказилиб туманлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланиб олинди.

2023 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларининг 1 минг 215 гектарига такрорий (ўртаки) қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилиши белгилаб олиниб, жорий йил 1 минг 167 гектар (96,1 %) шундан: 804 гектарга (94,5 %) сабзавот, 29.4 гектарга (100 %) полиз, 202 гектарга (100 %) дуккакли ва 132 гектарга (100 %) бошқа экинлар) экилиши якунига етказилиб туманлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланиб олинди.

Пахтачи туманида 2023 йил ҳосили учун деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида тўқсонбости усулида экспортбоп сабзавот экинлари экилиши, Август-сентябр пиёзи ва саримсоқпиёзи ҳамда тўқсонбости экинлар экиладиган майдон 1648 майдонни ташкил этади. Шундан туқсонбости экинлари (шундан жами 1312 га ер майдонга пиёз 228 га, сабзи 192 га, ош лавлаги 116 га, кукатлар-петрушка 83 га, кашнич 114 га, кук пиёз 102 га, укроп 101 га, редиска 90 га, карам 196 га) экинлари экилган.

Туман хокимлиги томонидан 2023 йилда аҳоли хонадонларида экинларни жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари белгилаб олинган.

Жорий йилда аҳоли томорқаларида экин экишни ташкил этишда ёрдамга мухтож хонадонларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ерларни экишга тайёрлаш ва экин экиш ишларида амалий ёрдамга мухтож
17 минг 890 та аҳоли томорқаларига 45 та фермер хўжаликлари бириктирилди. Жумладан, 35 гектар ер тайёрлаб берилди,
 35 гектар томорқа ерларига экин эктириш ишларида кўмаклашилди.

2023 йил аҳоли хонадонларида қўшимча ихчам 13.77 гектар майдонда 1071 дона (шундан намунавий 10.10 гектар майдонга 771 та, маҳаллий хом ашёдан 3.68 гектар майдонга 300 та) иссиқхоналар қурилди.

Шу жумладан Лимончиликга ихтисослашган 50.0 гектар майдонда 54 дона иссиқхоналар бугунги кунда қурилди.

Тумандаги банклар томонидан фуқароларга (100 бош паррандачилик, асаларичилик, боғдорчилик, иссиқхона қуришга, чорвачилик (қуй ва эчки), балиқчилик) йўналишларида туман фермерлар кенгаши жамғармаси томонидан 54 қарорга асосан имтиёзли кредитлар ажратилиб фуқаролар (Оила кредит ўз) онлайн платформа орқали аризалар жунатишиб ўзлари истиган йўналишларда кредитлар олмоқдалар.

Сув таъминоти оғир ҳудудларда артезиан қудуқлар қазиш ишларини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги “Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисда” ги 459-сонли қарори ижроси бўйича Пахтачи туманида  2023 йилдан сув таъминоти оғир бўлган МФЙлар марказлашган тартибда артезиан қудуқлари қаздирилиши ва артезиан қудуқлар қаздириш учун маблағ Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хузуридаги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилаётган имтиёзли кредит ва субсидиялар асосида ташкил этилиши белгиланган.

Қарор ижроси юзасидан 2023 йил Пахтачи тумани бўйича 8 та МФЙ да жами 7 та катта ҳажмдаги қудуқлар,  1 та МФЙ да жами 1 та кичик ҳажмдаги қудуқ МФЙларида артезиан қудуқлар қазилиб ишга туширилди.

Шундан Мирза Нодим МФЙда талабгор Санаева Зайнаб томонидан 1 та катта хажмдаги артизан қудуғи қазилиб 30 нафар ахоли ва деҳқон хўжалигини сув таъминланди.

Шундан Гуруғли МФЙда талабгор Бердиева Бахора томонидан 1 та катта хажмдаги артизан қудуғи қазилиб 30 нафар ахоли ва деҳқон хўжалигини сув таъминланди.

Шундан Кўрпа МФЙда талабгор Нуруллаев Элдор томонидан 1 та катта хажмдаги артизан қудуғи қазилиб 30 нафар ахоли ва деҳқон хўжалигини сув таъминланди.

Шундан Тараққиёт МФЙда талабгор Тахтаниёзов Қилич томонидан 1 та катта хажмдаги артизан қудуғи қазилиб 30 нафар ахоли ва деҳқон хўжалигини сув таъминланди.

Шундан Болтали МФЙда талабгор Назаров Ураз томонидан 1 та катта хажмдаги артизан қудуғи қазилиб 30 нафар ахоли ва деҳқон хўжалигини сув таъминланди.

Шундан Дўнг МФЙда талабгор Мамаюсупов Қудрат томонидан 1 та катта хажмдаги артизан қудуғи қазилиб 30 нафар ахоли ва деҳқон хўжалигини сув таъминланди.

Шундан Чоргуша МФЙда талабгор Иустафаев Жумабой томонидан 1 та катта хажмдаги артизан қудуғи қазилиб 30 нафар ахоли ва деҳқон хўжалигини сув таъминланди.

Шундан Сардоба МФЙда талабгор Қиличева Шоира томонидан 1 та кичик хажмдаги артизан қудуғи қазилиб ахоли томорқасини сув таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон фармонининг 10-бандига асосан Самарқанд вилояти туманларида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги кооперативлари тўғрисида
              Туманда жами 8 та ишлаб чиқариш кооперациялари мавжуд уларга жами 70,6 гектар ер майдони, шундан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони 53,8 гектарни ташкил этиб, 22,0 гектарга боғ, 38,6 гектар сабзоват ва дукакли экилган.

1. “Сайфиев Умид Қойдинович” 2022 йил хосилидан 10 га ер майдонидан ялпи хосил 15.0 тонна, қиймати 22 млн сумлик махсулот етиштирган. 2023 йил хосилига туқсонбости экини 1 га майдонга исмолоқ, пиёз экилган. Жами ажратилган маблағ (субсидия) 110 млн сум ажратилган.       

2. “Дустобод Агро томорқа” 2022 йил хосидан 10 га ер майдонидан ялпи хосил 10.0 тонна қиймати 73 млн сумлик махсулот етиштирган. Шундан сабзовот 7.0 тонна 48 мпн сум, дуккакли экинлардан 3 тонна 25 млн сумлик махсулот етиштирган.  2023 йил хосилига туқсонбости экини 2.1 га ер майдонига  кўкатлар экилган. Жами ажратилган маблағ (субсидия) 110 млн сум ажратилган.       

3. “Номиров  Абдирауф Боходир Боғи” 2022 йил хосилидан 2 га ер майдонидан ялпи хосил 6.0 тонна қиймати 18 млн сум. Шундан дукакли экинлардан 1.0 тонна 8 млн сум,  боғдан  5 тонна 10 млн сумлик махсулот етиштирган.         

4. “Турдиев Шерзод Инвест” 2022 йил хосилидан 8.0 га ер майдонидан ялпи хосил 8.0 тонна қиймати 66 млн сум. Шундан  сабзовот 4.0 тонна 30 млн сум, дукакли экин 4 тонна  36 млн сумлик махсулот етиштирган. 2023 йил хосилига туқсонбости экини 0.5 га майдонга кўкатлар экилган.       

5. “Бибихоним  Фарангиз инвест” 2022 йил хосилидан 3.0 га ер майдонидан ялпи хосил 3.0 тонна қиймати 15 млн сум. Шундан сабзовот 2 тонна 15 млн сумлик махсулот етиштирган. 2023 йил хосилига туқсонбости экин 0.5 га майдонга сабзи экилган. Жами ажратилган маблағ (субсидия) 28 млн сум ажратилган.       

6. “Азизбек Аббос Агротомарқа” 2020 йил хосилидан 11.9 га ер майдонидан ялпи хосил 12 тонна қиймати 62 млн сум. Шундан сабзовот 9 тонна 45 млн сум, дукакли экинлар 2 тонна 8 млн сум,  боғдан 1 тонна 9 млн сумлик махсулот етиштирган. 2023 йил хосилига туқсонбости экини жами майдон 3.5 га, шундан саримсоқпиёз 2 га, Шивит 0.5 га,  исмолоқ 1 га майдонга экилган.  Жами ажратилган маблағ (субсидия) 122 млн сум ажратилган.       

7. “Ахроржон Бобуржон Дала ерлари” 2022 йил хосилидан 2.9 га ер майдонидан ялпи хосил 2.9 тонна қиймати 12 млн сум. Шундан дукакли экин 2.9 тонна 12 млн сум. 2023 йил хосилига туқсонбости экини Саримсоқпиёз 0.5 га ер майдонига экилган. Жами ажратилган маблағ (субсидия) 62 млн сум ажратилган.       

8. “Орифжон Маматов ерлари” 2022 йил хосилидан 6 га ер майдонидан ялпи хосил  қиймати 24 млн сум. Шундан  сабзовот 3 тонна 18 млн сум,   Дукакли экинлар 1 тонна 6 млн сумлик махсулот етиштирган.  2023 йил хосилига туқсонбости экини Саримсоқпиёз 0.5 га экилган. Ажратилган (субсидия) 62.5 млн сум ажратилган.

Кўп тармоқли  фермер  хўжаликларини  ташкил  этиш  ва ривожлантириш Дастури бўйича бўйича қуйидагилар амалга оширилди.

2022 йил давомида туманда кўп тармоқли дастур доирасида                             104 та фермер хўжалиги 13 та йўналиш бўйича кўп тармоқли фаолиятни бошлашни ва 13 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирган .

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан 17 гектар майдонда интенсив боғ, 85 гектар майдонда янги токзор ва 7 гектар майдонда иссиқхоналар барпо этилиши режалаштирилган.

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан туртта фермер хўжалигида қорамолчилик ва бешта фермер хўжалигида паррандачилик, еттита фермер хўжалигида балиқчилик, туртта фермер хўжалигида асаларичилик, учта фермер хўжалигида қўйчилик, туртта фермер хўжалигида эчкичилик бўйича лойиҳаларни амалга оширилиши мўлжалланган.

Айни пайтда бажарилиши режалаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан жойларда тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Пахтачи туманида 2022 йил учун "Томорқа хизмати" корхоналарини моддий-техник базасини мустахкамлаш  учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар:

“Пахтачи агрохамкор томорқа хизмати 2022” МЧЖ га айланма маблағларига (минерал ўғит, уруғлик, кўчат) олиш учун 3300 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди ва Самарқанд вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан тумандаги банкларга ва томорқа хизмати МЧЖ лар кредитлар олиш учун тавсияномалар берилди ва      1.Кўчатчилик иссиқхонаси (0,5 гектар);

2.Техника парки – 2 та минитрактор, 2 та мотокултиватор, 5 та дорипуркагич;

3.  Юк сақлаш омбори;

4. Совуткичли омборхона 350 тонна.

5. Уруғ, кўчат, ўғит ва кимёвий воситалар дўкони            

6. Ихчам иссиқхона қуриш цехи   

7. Мева сабзавотларни қуритиш цехи биноси  (13000 тн)

8. Инкубатор биноси ва ускунаси (бир марта 20 минг дона)      

9. Сунъий қочириш цехи биноси  

10. Ем ишлаб чиқариш цехи биноси      

11. Саралаш қадоқлаш цехи (мева сабзавот ва дуккакли экинлар)      

12. Сутни қабул қилиш пункти биносини қуриш

 

12 та йўналиш бўйича томорқа хизмати кластерини ташкил этиш лойиҳаси 2022 йил 27 декабрда фойдаланишга топширилди. Самарқанд ва Тошкент ОАВ чиқарилди.

“Пахтачи агроҳамкор томорқа хизмати 2022” МЧЖ да 10 га ер майдонга “Кунгабоқар плантатсияси”, 10 га ер майдонга Туркиянинг “Тарекс” корхонаси билан хамкорликда “Маккажўхори плататсияси”  10 га ер майдонга “Узумчилик боғи” (Ризамат ота нави 2000 дона, Оқ дамский нави 2000 дона, Қора дамский нави 1000 дона, Мерседес нави 3000 дона, Согдиана нави 1000 дона, Ф-1 нави 600 дона, Тиркан гули 500 дона, узум боғи ичига қовун-тарвузни “Холлер” навидан 10 га ер майдонга), 10 га ер майдонга “Махсар” доривор ўсимлик плантатсияси, 1 га ер майдонга Павлония дарахти, 2 га ер майдонга иссиқхона қурилган. Иссиқхонада бодринг ва помидор, банан, лимон, киви, апелсин, мандарин, узум ва кукатлар экилган. 25 000 бош парранда боқилмоқда. 100 000 бош парранда боқиш учун жой тайёрланмоқда. Интенсив балиқчиликни хам ташкил қилиш режалаштирилган.

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM