Ташаббусли буджет жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17-июл (соат 10:00 )дан бошлаб ўтказилишини маълум қиламиз.
Бунга кўра,
1-босқич – фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17.07.2023 - 06.08.2023 давомида;
2-босқич – лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 06.08.2023 - 26.08.2023 давомида;
3-босқич – лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26.08.2023 - 15.09.2023 давомида ўтказилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) буджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда (мазкур маблағлар мавсум якунига қадар ортиб боради).
Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан ташаббус кўрсатинг, фаол бўлинг!