Бугун 13 июл куни Пахтачи туман "Боғолони" маҳалласида "Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир - Она Ватанимизни кўз қорачиғидай асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир" шиори остида туман Мудофаа бўлими бошлиғи маёр Ж.Сафаров билан ҳамкорликда "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда нуроний отахон ва онахонларимиз фаол иштирок этишдилар, қийинчилик даврларида бошидан ўтган кечинмаларни ёшларга айтиб бериб, ҳозирги кун билан таққослаб шукроналар айтдилар. Нуронийларимиз Ёшларга халқимизга хурмат, Президентимизга садоқат билан хизмат қилиш, ватанпарвар бўлишга чақирдилар.
Учрашув самимий дилкаш суҳбат асосида бўлиб утди.