Пахтачи тумани "Нуроний" жамғармаси ташаббуси билан тумандаги Чоргуша ва Дўнг маҳаллаларида "Уч авлод учрашуви" доирасидаги "Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул" ҳамда "Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашда нуронийларнинг ўрни" мавзуларида учрашув ўтказилди.
Унда сектор раҳбари Абдураҳмонов Ғолибжон Ғуломович иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида турли салбий ҳолатларни олдини олиш, маҳаллалардаги нотинч, ажрим ёқасидаги оилалар билан ишлаш, бир нуроний ўн нафар ёшга масъул тамойили бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.