Эверест энг баланд чўққи мақомини «бой берди»

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тадқиқотчилар дунёнинг барча минтақаларидан алпинистлар келиб забт этишга интиладиган Эверест чўққиси денгиз сатҳидан 8 849 метр баландликда жойлашганини тасдиқлашди, деб хабар бермоқда Cиенcе Фоcус.

Ҳақиқатан, денгиз сатҳидан ҳисобланганда мазкур тоғ инсон забт эта оладиган энг баланд нуқта ҳисобланаркан, аммо ҳисоб-китоб бошқача усулда олиб борилса, Эверест баландлик бўйича 1-ўринни бошқа чўққига бўшатиб беришга мажбур бўлади.

Олимлар таъкидлашича, дунёдаги энг баланд чўққи баландлиги, тахминан, 10 305 метрли Мауна-Кеа вулқони ҳисобланади. Гап шундаки, вулқоннинг бир қисми Тинч океани тубида жойлашган, яъни, тахминан, 6 минг метри сув остида яширинган ва фақат 4 минг 205 метри денгиз сатҳидан баландда жойлашган.

АҚШ Геология хизмати огоҳлантиришича, бундан 4500 йил аввал пайдо бўлган мазкур вулқоннинг қайта уйғониш эҳтимоли мавжуд.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM