Матбуот анжумани: Аёл бахтли бўлса, жамият бахтлидир

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

        Туманда 149 972 аҳоли бўлиб, шундан 75302 нафари хотин-кизлар,туғиш ёшдаги аёлларимиз 43 425 нафари ташкил этади 46 824 нафар оилалар мавжуд бўлиб, муҳтож эҳтиёжманд ногирони бор оилалар, Темир, Аёллар ва Ёшлар дафтарларидан манзилли ёрдам берилиб келинмокда.Шундан  “Аёллар дафтари” 4-босқичига 4 155 нафар  хотин-қизлар киритилиб, эҳтиёжманд муҳтож хотин-қизларга моддий, манавий, ижтимоий, психологик, тиббий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

Оилаларда ижтимоий – маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар орасида салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда оилавий ажралишлар 2023 йил 3 ойи давомида 56  нафарни (2022 йил 3 ойида 69 нафарни) 13  нафарга камайган. Маҳалла кесимида  таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидаги маҳаллаларда Украш МФЙда 2 тага, Болтали МФЙда 2 тага, Нурафшон МФЙда 2 тага, Тараққиёт МФЙда 3 тага  ошган.
          Оталикни белгилаш 2022 йил 3 ойида 76 нафар, 2023 йил 46 нафарни ташкил этади. ҳамда ёлғиз оналар 2022 йил 3 ойи давомида 9 нафарни, 2023 йил 3-ойи давомида 27 нафарни ташкил этади.

         Оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилаларда миллий  қадриятларни шакллантириш мақсадида: январ ойидан бошлаб “Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз!”, “Аҳил оила”, “Оила муқаддас”,”Қайнона келин муносабаатлари”, “Ибратли оила” мавзуларида 264 маротаба давра сухбатлари, якка тартибда сухбатлар ўтказилди.

       Пахтачи фуқаролик ишлари бўйича Пахтачи туманлараро суди билан ҳамкорликда 12 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган. Туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳалла фаоллари билан биргаликда 135 маротаба якка суҳбатлар олиб борилиб, 128 нафар ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилишига эришилган.

                Хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлили: 2023 йил 1-чорагида 2 та

      “Истиқлол” МФЙ Истиқлол кўчасида яшовчида Алиева Гавҳар 2023 йил  январ ойида Ўз.Респ. Ж.К. 167 /2 моддаси бўйича  январ ойида Ўз.Респ. Ж.К. 167 /2 моддаси бўйича жиноят содир этган.

 

       “Ҳайит Элбеги”  МФЙ Меъморлар кўчаси 42 уй Рахимова Умида Олтибоевна январ ойида Ўз.Респ. Ж.К. 135/2  моддаси бўйича жиноят содир этган.

2023 йилнинг 3 ойи давомида  хотин-қизлар томонидан   2 та жиноят содир этилган  (2022 йил 3 ойида 3 та) 

               Хотин-қизларга нисбатан содир этиладиган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан ҳимоя ордери бўйича: 2022 йил 3 ойида 15 та, 2023 йил 3 ойида 12 та

              2023 йилнинг 3 ойи давомида энг куп тайзиқ ва зўравонлик Найман МФЙда 2 та.

               Ўз жонига қасд ва суиқасд холатлари 2022 йил 3 ойида  0 та, 2023 йилнинг 3 ойида 0 та

 

              ТТБ йўналишида. 2023 йил 3 ойида 1212 нафар хомиладор хисобдан ўтган,1044 таси эрта муддатда ҳисобга олинган(86 %). 856 та туғулган. 11 нафар аёлда тиббий аборт қилинган шундан 6  нафари ривожланиш нуқсонлари бўлганлиги сабабли амалга оширилган. Хисобга олинган хомиладорларнинг 321 таси бирламчи хомиладорликни ташкил қилади. 15-17 ёш туғруқлар кузатилмаган, 18- ёш туғруқлар 1 нафар, 19-29 ёш 725 нафарни (62%), 30-34 ёш 67 нафарни (5,8%), 45 ёш ва ундан юқори ёшдагиларда туғруқлар кузатилмаган. Жумладан, бирламчи туғруқлар 243 та(28.4%), Иккиламчи туғруқлар-291 нафар(34%), Учламчи туғруқлар-229 нафар (26.8%), Тўртинчи туғруқ-81 (9.1%), бешинчи ва ундан юқори туғруқлар-12(1.4%)ни ташкил қилади. Аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлаш ва оилани режалаштириш борасида,2023 йил3 ойида  бачадон ичи воситаси(БИВ) Орал, инексия контрасепсиялари мавжуд эмас, ИЖК-16 та контрасепсия воситалари қўлланилди.

 Ногиронликни эрта аниқлаш мақсадида туман кўп тармоқли марказий поликлиникасидада аёллар маслахатхонаси бўлимида скрининг хона ташкил қилинган бўлиб,  эрта муддатларда хисобга олинган 1212 та хомиладорлар кўрикдан ўтказилиб, жами 18 нафар ривожланишида нуқсони бор ҳомиладорлик эрта муддатларда тўхтатилди. Аёллар маслахатхонасида бачадон буйни саратони касаллигини эрта аниқлаш мақсадида  3 ой давомида 1022  нафар аёллар курикдан ўтказилиб 84 нафарига вилоят онкология деспансерига  юлланма берилган. 

 Жами 0-18 ёшгача болалар ногиронлиги  839 нафар бўлиб , 2023 йилда 24 нафар бирламчи ногиронлик белгиланган. 15 нафар бемор болаларга реабилитатсия марказига имтиёзли юлланма берилиб, соғломлаштирилди. 7 нафар ногирон болалар соғломлаштирилиб реабилитатсион чоралар кўрилди.

2023-йилда оналар ўлими қайд этилмади. Гўдаклар ўлими 8 нафарни ташкил қилиб, шундан 3 нафар туғма нуқсон билан, 3 нафари нафас йўли касалликлари( пневмония) билан, 2 нафари ҳомила ичи инфекцияси билан  нобуд бўлган

Туманда “Аҳолини иш билан таъминлаш” бўйича ишлаб чиқилган ҳудудий дастурига кўра, 2023 йил давомида аҳолини бандлигига кўмаклашиш бўйича прогноз кўрсатгич 1165 та  режалаштирилган бўлиб. Амалда январ - март  ойларида 312 нафар ишсиз фуқароларга бандлиги юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди. Шундан 94 нафарини ёшлар ташкил қилади.

Ишга жойлаштириш

Шундан; жорий йилнинг  январ-март ойларида ишсиз фуқароларни ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича 217 та иш ўрни режалаштирилган бўлиб, амалда иш билан таъминланганлар сони 312 нафар ташкил этмоқда. Шундан 94 нафари ёшлар. 122 нафарини аёллар ташкил қилади.

    Касбга ўқитиш

Шунингдек 2023 йилнинг январ-март ойлари давомида  123 нафар фуқаролар касб-хунарга ўқитилиши режалаштирилган бўлиб, 138 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди, Шундан 51 нафари ёшлар ва 124 нафарини хотин-қизлар,  6 нафари ногиронлиги бўлган шахсларни ташкил этади.                                                                                                                                2023 йилнинг январ-март ойлари давомида ПҚ-5140-сон қарорига асосан Пахтачи туманида 7 та касб-ҳунарга ўқитиш масканларида 5 та йўналишлар бўйича, яъни Тикувчилик йўналишида 56 нафар, Ошпаз-қандолатчи йўналишида 49 нафар, Сартарошлик йўналишида 8 нафар жами  113 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди.

Бундан ташқари, 25 нафар фуқаролар Самарқанд ва Навоий шаҳарларидаги “Ишга марҳамат мономарказ”ларида турли йўналишлар бўйича касб-ҳунарларга ўқитилди.                                                                                                                                 

         Ишсизлик нафақаси

 Ишсиз деб эътироф этилиб ишсизлик нафақаси тайинлаш йиллик режаси
346 та, шундан январ-март ойларида амалда марказга иш сўраб мурожаат қилган 24 нафар фуқаро ишсиз деб эътироф этилди.

    Жамоат иши

2023 йил давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш бўйича йиллик режа 556 та. Амалда январ – март ойларида  йиғма буюртманомаларга асосан 76 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар жамоат ишларга жалб қилинган. Шундан 46 нафар ёшлар, 9 нафари аёлларни ташкил қилади.

820-сонли карор буйича. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги "Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора - тадбирлари тўғрисида" ги 820 - сонли қарор ижроси бўйича 2023 йил 3 ойи давомида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёлаш марказларида 30 нафар жуфтликлар жами 86 нафар турмуш қуриш арафасида турган ёшлар ўқитилиб, сертификатлар такдим килинди.    

2023 йил 3 ойи давомида  14 нафар хотин-қизларга эшитиш мосламаси,                     12 нафарига ногиронлик аравачаси ва 9 нафарига култиктаёк берилди.

“Аёллар дафтари” 4-босқичига 4155 нафар хотин-қизлар киритилган.

.

1-тоифа Ишсиз тоифага киритилган 1153 нафар хотин-қизлардан 1113 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

2-тоифа Тадбиркорлик истагидаги тоифага киритилган 185 нафар хотин-қизлардан 144 нафарига 1 млрд 450 млн сўм кредит ажратилган.

3-тоифа боқувчисини йўқотган 1441 нафар хотин-қизларга 423 млн 300 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар ажратилиб ундан ташқари тоифага киритилган 4 нафар хотин-кизлардан, уй-жойларини таъмирлаш учун 26 млн 600 минг сўм  маблағлар ажратилди.

4-тоифа 1 ва 2 гурух ногиронлиги ва сурункали касалликка чалинган 811 нафар хотин-қизларнинг барчасига ёрдам кўрсатилди.

5-тоифа Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар 14 нафар яъни 5.1-тоифа                       уй-жой билан таъминлаш бўйича 6 нафари ижтимоий уй-жойлар берилди, 5.2-тоифа ижара конпенсатсиясига муҳтожлар 8 нафарни ташкил килади. Апрел  ва май ойилари  учун ҳар бир фуқарога 450 000 сўмдан жами 7 млн 200 минг сўм ижара пуллари тулаб берилди.

6-тоифа Қарамоғида ногирон фарзанди бор хотин-қизлар 551 нафарни ташкил қилиб 551 нафарига 661 млн 200  сўм моддий ёрдам берилди, 6.1 тоифада томарқадан унумли фойдаланишни ҳоҳловчилар 4 нафарни ташкил қилиб. барчасига томоркадан унумли фойдаланиш 1 млн сўмлик уруғ ва кўчатлар олиб берилди.

        2023 йилнинг 3 ойи мобайнида Туман ИИБ. Прокуратура, Адлия  органлари ва бошқа хамкор ташкилотлар томонидан “Хуқуқий билимлар” мавзусида 59 маротаба, Хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданияти мавзусида  62 маротаба, Оила муқаддаслиги мавзусида 109 маротаба, келин ва қайнона мавзусида 59, Аёл эъзозда мавзусида 62 маротаба, Ибратли оила мавзусида 64 маротаба, Ўзбек аёли мавзусида 103 маротаба ,Сиз қонун ҳимоясидасиз мавзуларида 59 маротаба давра сухбатлари ва якка тартибда сухбатлар ўтказилди.

“Аёллар маслаҳат кенгашлари”да 175 маротаба,  “Ҳуқуқий онг” мавзусида 113 маротаба учрашувлар ўтказилди.

Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида “Оила муқаддас даргоҳ”, “Қадриятларимиз бебаҳо бойлигимиз”, “Янги Ўзбекистоннинг Ибратли оиласи” кўрик танловлари”, “Сиз қонун ҳимоясида”, “Қайнона ва келин” мавзуларида Кўрпа, Бурқут, Тошкўприк,  Ободон, Боғолони  маҳалла фуқаролар йиғинларида мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Тумандаги 59 МФЙларнинг барчасида  Рамазон ойи муносабати билан ифторликлар ташкил этилди.       

Сумалак сайиллари Ёбу, Ҳайит Элбеги, Боғолони, Чоргўша маҳалла фуқаролар йиғинларида кўтаринки руҳда ташкил этилди.

 

 

 

Туман ҳокими ўринбосари,

Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи                И.Журакулова

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM