Бугун 8-июн куни Пахтачи тумани "Нуроний" жамғармаси томонидан 3-умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида тумандаги Бурқут, Туғолон, Қўшҳовуз маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кекса нуронийлари, маҳалла фаоллари, ёшлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, маҳалланинг ёшлар етакчилари, иштирокида "Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул" тамойили асосида маҳаллаларда ёшлар етакчилари ва маҳаллаларнинг "Кексалар маслаҳат гуруҳи" томонидан амалга оширилган ишлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Бурқут, Туғолон, Қўшҳовуз МФЙ кексалар ишлари бўйича раис ўринбосарлари ва ёшлар етакчиларининг масала юзасидан қилинган ишлар ҳисоботлари эшитилди.
Йиғилишда иштирок этган нуронийлар ушбу масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Йиғилиш якунида "Нуроний" жамғармаси раиси М.Самандаров томонидан тегишли тавсиялар берилди ва галдаги вазифалар белгилаб олинди.