2023-йилнинг 5-июн куни Пахтачи туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларининг КИМЁ фани ўқитувчиларига "Ўқувчиларда танқидий фикрлашни лойиҳа ишлари орқали шакллантириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур тренингдан кўзланган мақсад илғор тажрибалар билан бўлишиш билан бир қаторда, замонавий методикалар билан ишлаш, таълим соҳасидаги янгиликлар билан бўлишиш, ўқувчиларда креатив ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришни ўргатишдан иборатдир.