Туман ҳокимлиги Девонхона бўлими мудирининг асосий вазифалари

Девонхона бўлими мудири

Девонхона фаолиятини ташкил этади ва раҳбарлик қилади. Тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш юритиш ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди, тушадиган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юборишни, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилади.

Ҳокимликда иш юритиш, ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва тақсимлашни ташкил этади. Туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сон қарорлари, шунингдек, туман ҳокимлигида иш юритиш тартиби асосида иш юритиш қўлланмаси, тавсия ва йўриқномалари асосида иш юритишни таъминлайди.

Туман ҳокими аппарати архивининг иш фаолиятини назорат қилиб боради. Таркибий бўлинмалар томонидан ҳужжатлар номенклатурасига амал қилинишини ўрганиб боради ва амалий ёрдам беради.

Туман ҳокимлиги таркибий бўлинмалари билан иш юритиш юзасидан муносабат юритади. Туман ҳокимлигида иш юритиш аҳволини ўрганади ва амалий ёрдам кўрсатади.

Девонхона мудири туман ҳокимининг тезкор топшириқлари ижросини ташкил этади, иш хонасида жиҳозларнинг сақланишини таъминлайди.

Туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари лойиҳалари тайёрланишини пухта таҳлил қилинганлиги ҳамда тегишли масъуллар томонидан виза қўйилганлигини кўриб чиқиб, туман ҳокимига киритилишини таъминлайди, ҳоким имзосидан кейин расмийлаштиради ва қарор, фармойишни тайёрлаган бўлинма масъул ходими томонидан жўнатиш варақасида кўрсатилган нусха сонига кўра нусха олишга рухсат беради ҳамда ижрочиларга етказилишини ташкил этади.

Ҳокимнинг қарор ва фармойишлари ҳамда ҳокимлик девонига келган ҳужжатларни муқовалашга тайёрлайди, тўлиқлигига қараб муқовалаштиришни ташкил этади ва назорат олиб боради.

Девонхона масъул ходимлари иш фаолиятини вазифалар тақсимоти бўйича мувофиқлаштиради ва фаолиятини таҳлил этиб боради, тегишли таклиф ва хулосаларини раҳбариятга билдиради.

Туман ҳокимининг қарор, фармойишлари, ҳокимликнинг чиқиш ҳужжатлари ва йиғилиш баённомаларини ижрочи томонидан берилган жўнатиш варақаси асосида нусха кўпайтириб олишга ҳамда архив ҳужжатларини олиш ва фойдаланишни тегишли соҳа бўйича ҳоким ўринбосарининг ёзма рухсати асосида ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этишни фақат туман ҳокимининг аниқ кўрсатмасига кўра амалга оширади.

Ҳокимлик аппаратига ишга қабул қилинган ходимларни ҳокимлик тузилмаси, иш юритиш йўриқномаси ва ижрони назорат қилиш ва текшириш бўйича асосий қоидалар, ички меҳнат тартиби қоидалари ва ҳокимлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатлар билан таништиради.

Халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, расмийлаштириш, кўпайтиришни ва шу жумладан электрон почта орқали жўнатишни таъминлайди.

Туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари раислигида бўлиб ўтган йиғилишлар баённомаларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг сақланишини таъминлайди.

Юқори органлардан келган ҳужжатларни муҳимлиги аниқ муддатлари кўрсатилган ҳужжатлар ҳамда вилоят ҳокимининг топшириқ кўрсатмаларига қараб ҳужжатларни назоратга олади ва йўриқномада кўрсатилган тартибда “Н” белгисини қўяди.

Девонхона бўлими 2-тоифали мутахассиси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли ҳамда 29 мартдаги 140-сонли қарорлари билан тасдиқланган Йўриқномаларда иш юритиш бўйича кўрсатилган бандларга мувофиқ иш олиб боради.

Девонхонага келиб тушган барча ҳужжатларни ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари кўрсатмасидан сўнг ижрочиларга етказади.

Ҳужжатларни тўғри жўнатилишини ташкил қилади ва туман ҳокимлиги ходимлари томонидан ҳужжатларни олишда карточка ва дафтарларга тўғри ҳамда аниқ ёзилишини таъминлайди ҳамда барча ҳужжатларни ижрочиларга етказишга шахсан масъул.

Иш юритишни тасдиқланган Йўриқномалар талаби асосида олиб боради ва ҳужжатларнинг тўлиқ сақланишини таъминлайди.

Туман ҳокимлигидан чиқувчи ҳужжатларни конвертга солиб, реестр ёзади ва белгиланган тартибда олувчига (махсус), фельдегер алоқа тармоқлари орқали етказиш учун топширади (шартномага кўра). Ҳужжатларни конвертга тўғри ва сифатли жойлаштириб жўнатади.

Туман ҳокимлигига келиб тушган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор, фармойишлари, ҳужжатлари, топшириқлари, йиғилиш баёнлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят хокими қарор, фармойишлари, ҳужжатлари, Раёсат, мажлис баёнлари, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари топшириқлари, шунингдек туман ҳокими қарор, фармойиш, йиғилиш баёнлари, топшириқлари учун тегишли 1б, 2б, 3б назорат карточкалари юритилишини таъминлайди.

Лавозими доирасига кирувчи масалаларнинг муҳокамаси бўйича туман ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM