Пресс тур

Ҳукуматимиз қарорларига биноан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларимиз “Ёшлар дафтари”га киритилиб,уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар хил турдаги асбоб ускуналар билан таъминланмоқда.Бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан танишиш мақсадида пресс тур ташкилл қилинди.

Пахтачи тумани “Миркан” маҳалласи мисолида 40 нафар ишсиз ёшлар “Ёшлар дафтари”га kiritilgan.boълиб,шундан 15 нафари ер олган,1 нафари бандлиги таминланган,11 нафар ёшлар субсидия асосида ажратилган асбоб ускуналардан,11 нафари ижтимоий қўллаб-қувватланган бўлиб, 1 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси, ҳамда 1 нафар ёшга чақирув резерв  бадали тўлаб берилган.

Пахтачи тумани “Миркан” маҳалласи “Қадрият” кўчасида истиқомат қилувчи М.Сайидовага “Ёшлар дафтари” томонидан 2022-йилнинг 30-июлида тикув машинаси берилади.Ҳозирги кунда М.Сайидова ўзига берилган тикув машинасидан унумли фойдаланиб,буюртма асосида ўз маҳалладошларига қуроқ-дастурхон,кўйлак,тўй сарполарини тикиб ойига ўртача 1200000 (бир миллион икки юз минг)сўм атрофида оиласи учун даромад олиб келмоқа.

 “Қадрият” кўчаси 26-уйда истиқомат қилувчи З.Саидовага ҳам 2022-йилнинг 30-июлида тикув машинаси берилади.Ҳозирда ҳар хил турдаги кўйлак,баҳорги ва кузги мавзумда кийиладиган нимча кийимларинини тикиб ойига 800000 сўм (саккиз юз минг) миқдорида даромад олмоқда.

“Қадрият 2”кўчаси 92-уйда истиқомат қилувчи У.Хамраевга 2022-йил 18-сентябрида ёшлар етакчилари кўмагида “Лифан” русумли мотоцикл олиб берилган.Мавсумда кунига 200-300 мингдан ойига ўртача қиш фасли билан ҳисобга олганда 1500000 (бир миллион беш юз минг) сўм миқдорда даромад қилиб келмоқда.

“Қадрият 2”кўчаси 65-уйда истиқомат қилувчи Ў.Эсановга 2022-йил 30-июлда пайвандлаш аппарати олиб берилади.Ҳозирги кунда ушбу аппаратдан унумли фойдаланиб,ўз бандлигини таъминлаган ҳолда ойига ўртача 1000000  (бир миллион) сўм даромад олиб келмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM