Аёл бор дунёда бахт бор иқбол бор

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аёл бор дунёда бахт бор иқбол бор,

Аёл бор дунёда ширин ҳаёл бор,

Аёл бор дунёда ишқ бор, висол бор,

Аёл бор дунёда соҳибжамол бор.

Аёлнинг оила ва турмушдаги ўрни, роли ва мавқеини янада кучайтириш, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий жабҳалардаги фаоллигини ошириш масаласи давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган, шу маънода бугунги кунда  мамлакатимиз хотин-қизлари орасида Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига мушарраф бўлган аёллар, академиклар, фан докторлари, сенаторлар, Қонунчилик палатаси депутатлари борлиги таҳсинга сазовордир.

Аёлларимиз илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан, суд тизимида эркаклар билан бир қаторда хизмат қилиб келмоқда.

Аёл бир қўли билан – бешикни, бир қўли билан дунёни тебратади, дейдилар. Фарзандни дунёга келтириш ва баркамол қилиб ўстириш ота-онадан кўп меҳнат талаб қилади. Фарзанднинг ҳалол-пок, тартиб-интизомли, меҳнатсевар бўлиб ўсишида онанинг  ўрнини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

         Аёл – миллат келажаги, ҳаёт давомчиси. Хотин-қизлари эъзозланган, қадрланган юртнинг бугуни ва эртаси фаровон бўлади. Аёл меҳнати билан жамият тўлақонли ривожланади, тараққий этади.  Мўътабар ва муниса аёллар учун оила ва жамият ҳаётида ҳамиша ва ҳамма жойда юксак мавқе, сарбаланд ўрин ажратилган. Бу Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин янада муҳим аҳамият касб этди.

Шундай экан, чиндан ҳам, бешикдан алломалар етишиб чиқишида, дунёнинг дунё бўлишида аёлнинг ўрни муҳим. Дарҳақиқат, биз ҳаётимиз мазмуни бўлган севги ва садоқат, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби энг нозик, сирли туйғуларни Яратганимизнинг беқиёс мўжизаси бўлмиш аёл зотисиз асло тасаввур эта олмаймиз.

       Инсоният тараққиёти давомида аёлга жуда катта эҳтиром кўрсатилган жумладан муқаддас китобимиз  Куръони Каримнинг энг катта суралвридан бири “НИСО”  деб номланган “НИСО” сўзи арабчадан таржима қилинганда  “АЁЛ” деган маънони билдиради.  Мухтарам Президентимиз 2022 йил 7 март куни аёлларимизни табриклаш муносабати билан ташкиллаштирилган тадбирда “НИСО” сураси орқали аёлларимизнинг катта эътирофга лойиқ эканликларини қайта-қайта такрорладилар, шунингдек  аёлга эхтиром кўрсатишда дунё аҳли Ислом динидек катта эътибор берган бирорта дин ёки тамаддунни кўрган эмас. Ислом дини аёл ҳақида сўз юритар экан, уни олий мақом ва юксак эҳтиром эгаси ўлароқ тасвирлайди. Исломда аёл киши ҳақ-ҳуқуқлари таъминланган ва бурч-вазифалари белгилаб берилган тўлақонли шахс ҳисобланади.

       Миллат даражасини шу миллат аёлининг даражаси белгилайди. Чунки халқ аёлдан баланд бўлолмайди. Негаки, халқ аёлнинг маҳсулидир. Ўзбекдаги: «Алпни ҳам, олимни ҳам она туғади», деган ҳикмат бежиз эмас.

Шундай экан, бошимизда тож бўлиб, хонадонларимизни нурга тўлдириб бизнинг ҳаққимизга тўхтовсиз дуоларни қилиб турган волидаи меҳрибонларимизни, опа-сингиларимиз, аёлимиз ва қизларимизни дилларини шод қилиб, хизматларида бардавом бўлиб, уларни ғанимат билиб эъзозлашимиз ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз бўлмоғи лозим.

 

Мухторова Нисора Муродиллаевна

Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғини

хотин-қизлар фаоли

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM