Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва унга риоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бугун мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига тизимли ва босқичма-босқич имплементация қилишнинг ўзбек модели шаклланди.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасида 70 дан ортиқ халқаро ҳужжатга, шу жумладан БМТнинг 6 та асосий шартномаси ва 4 та Факультатив протоколига қўшилган ва уларнинг бажарилиши юзасидан миллий маърузалар БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ҳамда шартномавий қўмиталарига доимий равишда тақдим этиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 декабрда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати тўғрисида ахборот тайёрлаш белгиланган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида мазкур ахборот тайёрланди. Ахборотда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилиши бориши тўғрисидаги маълумотлар қамраб олинган.

Жумладан, ахборотда 2018-2019 йилларда инсоннинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини имплементация қилиш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни ривожлантириш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги инсон ҳуқуқлари бўйича ташаббуслари, инсон ҳуқуқларига доир халқаро шартномалар қоидалари бажарилиши борасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ёритилган.

Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар мажмуи, Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун яратилган қонунчилик ва институциал асослари, инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини мониторинг қилиш тизими шаклланганлиги, халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида амалга оширилган ишлар рақам ва фактлар асосида сарҳисоб қилинган.

Шунингдек, ахборотда инсон ва фуқароларнинг ишончли ҳимоясини таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатлар талабларини миллий қонунчиликка жорий қилиш соҳасидаги тизимли муаммолар кўрсатиб ўтилиб, келгусида уларни ҳал қилиш йўллари таклиф қилинади. Шу жумладан, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини қабул қилиш, халыаро ва минтаыавий ташкилотлар тавсиялари асосида инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қонунчилик тизимини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни ривожлантириш ва бошқа таклифлар ўрин олган.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги тамойилларга асосланган ҳолда амалга оширилмоқда:

• умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари ғоялари ва қадриятларига, шунингдек, ўз халқаро мажбуриятларига содиқлик;

• давлатнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сиёсати ҳуқуқий давлатчилик ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда асосий миллий манфаатлардан келиб чиқиши;

• Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қайд этилган шахс, жамият ва давлат манфаатлари мутаносиблиги тамойили;

• амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг тадрижийликхусусияти;

• очиқлик ва бағрикенглик: Ўзбекистон ушбу соҳадаги барча муаммоларни фуқаролик жамиятининг барча тузилмалари, шунингдек халқаро ҳамкорлар билан мулоқотда муҳокама қилишга ва ҳал этишга тайёр.

Шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ролини ошириш мақсадида ҳукумат томонидан бу соҳани қўллаб-қувватлашни янада кучайтиришга қаратилган иккита қарор қабул қилинган.

Ўзбекистон тарихида 2020 йилда биринчи марта Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси ва унинг “йўл харитаси” қабул қилинди. Унда аниқ ифодаланган 78 та вазифани амалга ошириш белгиланган. Шунингдек, қуйидаги устувор йўналишлар кўзда тутилган:

• шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;

• инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига халқаро стандартларни жорий қилиш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек,улар мониторингини амалга ошириш;

• инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича устувор йўналишлар: соҳага доир халқаро ва минтақавий тузилмалар, чет эл давлатларининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш миллий муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бўйича умумжаҳон дастурини, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тайёрлаш декларацияси қоидаларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. Халқаро шериклар билан қалин ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари бўйича 120 дан ортиқ асосий халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат тилига таржима қилинди ва кўп нусхада нашр этилди.

 

 Жиноят ишлари бўйича Пахтачи

туман судининг раиси Ж.Ботиров

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM