Пахтачи тиббиётида инсон қадрини ва унинг саломатлиги йўлида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани тиббиёт бирлашмасида ушбу кунгача бажарилган ишлар, туман тиббиётининг эришган ютуқлар билан яқиндан танишиш мақсадида Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов бошчилигида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши депутатлари ва оммавий ахборот воситаси вакиллари таклиф этилди.

Пахтачи туман тиббиётида амалга оширилган ишлар, ўзгаришлар билан бирлашма раҳбари Улуғбек Сувонов шахсан тадбир иштирокчиларини таништирди.

Туман тиббиёт бирлашмасида ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар Пахтачи туманининг 152 минг аҳолисига нафақат бирламчи санитария ёрдами балки ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатилиб келинмоқда, бугунги кунда туман тиббиёт бирлашмасида туманлараро қўшма шкасланишлар ва ўткир юрак қон томир касалликлар маркази ташкил қилинган ва ушбу марказ энг юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар ва аппаратлар билан жиҳозланган.

            Пахтачи тумуан тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди:

  • Бирлашма ички имкониятидан келиб чиқиб замонавий ахборот технологияларини амалда жорий этиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан бирлашманинг марказий шифохонаси ходимларини ишга келиш ва кетишини меҳнат интизомини ички меҳнат тартиб қоидақларига риоя этишини онлайн режимда электрон тарзда назорат қилиш имкониятини берувчи махсус дастур ва ускуналар ўрнатилди.
  • Туман тиббиёт бирлашмасида туманлараро гемодиализ маркази биноси капитал таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Ушбу мақсадда жами 85 млн.сўм маблағ сарфланди. Шундан, 65 млн.сўм туман ҳокимлиги томонидан ажратилди, 20 млн.сўм туман тиббиёт бирлашмасининг молиявий манбалари ҳисобидан қопланди. Бу эса туманинг 13 нафар ўта оғир дардга чалинган фуқароларини розилигига сабаб бўлди.
  • Бирлашмага МСКТ (мультиспирал компьютер томограф), Лапороскоп, ЭОП, Мобел рентген, янги келтирилган операцион стол, ва лапароскоп Gen-expert аппаратлари ўрнатилиб аҳоли саломатлиги йўлида хизмат қилиб келмоқда.
  • Бирлашмага қарашли Тез ёрдам бўлими ҳамда автогараж таъмирланди. Ушбу мақсадда жами 50 млн.сўм маблағ сарфланди. Харажатлар туман тиббиёт бирлашмасининг молиявий манбалари ҳисобидан қопланди. Тез ёрдам бўлимининг назоратчилик марказида замонавий ахборот технологияларини амалиётга жорий этиб тез ёрдам автомашиналарини электрон тарзда онлайн режимда назорат қилиш махсус дастур ишга туширилди. Тез ёрдам автомашиналарини ювувчи дастгоҳ ва чанг ютгич ўрнатилди. Сарфланган маблағлар ўн миллион сўмни ташкил қилади.

- Бирлашмага қарашли Болалар бўлими жорий таъмирланди. Ушбу мақсадда жами 55 млн.сўм маблағ сарфланди. Харажатлар туман тиббиёт бирлашмасининг молиявий манбалари ҳисобидан қопланди.

- Маҳалла тиббий пунктлари 12 та контейнерлар базасида ташкил қилинди.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “Бирламчи тиббий санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббиёт хизмат самарадорлигини ошириш бўйича кўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-215-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бирлашмага қарашли Т.Кенжаев ОШП оилавий поликлиникага айлантирилди;

 - бирлашмада 72 та тиббий бригада шакллантирилди;

 - Тумандаги жами 12 та Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассаса (БТСЁМ)ларида, шу жумладан, 1 та Кўп тармоқли марказий поликлиника (КТМП), 4 та оилавий поликлиника ва 7 та оилавий шифокорлик пунктларида 130 ўриндан иборат кундузги стационарлар шакллантирилди;

- Бирлашмага қарашли 12 та  БТСЁ муассасаларида, шу жумладан, 1 та КТМП, 4 та оилавий поликлиника ва 7 та оилавий шифокорлик пунктларида “Шифокор олди кўрик хонаси” ташкил этилган;

  • 2022 йилнинг биринчи чорагида дезокамера тўлиқ таъмирдан чиқарилиб ҳозирги кунда ўз фаолиятини бошлаган;

- бирлашма ҳудудини кўкаламзорлаштириш мақсадида 3 дона сув чиқариш мосламаси (скважина) ўрнатилди;

- 2022 йил давомида бирлашманинг Болалар бўлими бирлашмаси, физиотерапия бўлими, қон қўйиш бўлими биноси, ошхона биноси фасади таъмирланди, туман КТМП базасида болалар бўлими ташкил қилинди;

- тикувчилик хонаси ташкил қилинди;

            - Физиотерапия бўлимига 9 хилдан ортиқ замановий аппаратлар олиб келинган. Бу аппаратларнинг афзаллиги ётоқ режимида ётган беморларга ётоқ жойида тиббий муолажаларни олиш имкониятини беради.

         - туманлараро хушёрхона ташкил қилинди;

            - туман тиббиёт бирлашмасига 2022 йил давомида 18 нафар врачлар ишга қабул қилинди;

-марказий шифохонанинг оқова тизимини яъни тозалаш иншооатини янги моделига алмаштирилди. Ушбу мақсадда 2 млрд.сўм маблағ сарфланди;

  • марказий шифохона биноси лифтини янгидан қилиш бўйича 350 млн.сўмга шартнома имзоланди;

- Туғруқ бўлимини жорий таъмирланди;

- ходимлар учун ошхона ташкил қилиш ишлари бажарилди.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM