Брифинг:Маҳалла профилкатика инспекторларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, уларга қулай шароит яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманида бугунги кунда 59 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 59 та профилактика инспекторлари хизмат кўрсатишмоқда. Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида профилактика инспекторлари учун хизмат хоналари мавжуд бўлиб, барча замонавий моддий техника билан жиҳозланган.

Ўтган йиллар мобайнида маҳаллаларда фаолият юритаётган профиллактика инспекторлари 28 та янги замонавий компютер жамланмаси, 30 та инспекторларга янги мебел жиҳозлари билан таъминланди.

Бугунги кунда профилактика инспектори зиммасига юклатилган барча функцияларни самарали бажариш ҳар томонлама ҳудудда криминоген вазиятни ўрганишни, таҳлил қилиб боришни талаб қилади. Шундай экан, ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда энг аввало маҳаллада яшовчи, ўзининг ғайри ижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахсларнинг турмуш тарзини, мавжуд муаммоларни ўрганиши зарур.

Ушбу тоифадаги шахсларнинг муаммоларини Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи тегишли идоралар билан ҳамкорликда бартараф этиш ҳамда ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга, шунингдек уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириши керак.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тизим йўлга қўйилмагани, оқибатда айрим маҳаллаларда нотинч оилалар, ҳуқуқбузарликлар кўпайганлиги, шунингдек, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар орасида ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари учраётгани жуда ачинарли эканлигига эътибор қаратди.

Айни пайтда, “Оила – муқаддас” деган азалий ва эзгу ғоя қадрсизланиб, минг йиллик миллий қадриятларимиз завол топар экан, бу каби оғриқли ҳолатларни камайтириб бўлмаслигини, бунинг учун маҳалла катта ижтимоий куч сифатида майдонга чиқиши кераклиги, чунки фаоллар, кўпни кўрган оқсоқоллар, тажрибали нуронийларимиз, агар истаса, жамоатчилик билан биргаликда ҳар қандай муаммони ҳал қилишга, хато қилган ёшларни тўғри йўлга солишга қодир эканлигига тўхталиб ўтди.

Маҳаллада содир этилган ҳар бир жиноят фавқулодда ҳолат деб ҳисобланиши кераклигига урғу берди.

Йиғилишда маҳаллаларнинг ўзида ҳам қатор муаммолар борлиги қайд этилиб, уларни қўллаб-қувватлаш, маҳалла идораларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими маҳаллалардаги профиллактика инспектаолари билан биргаликда қуйидаги асосий вазифалари мавжуд^

Жамиятда ”Обос ва Хавфсиз маҳалла” тамойилини тўлақонли ва самарали жорий этиш
Маҳалла;арда жамоат хавфсизлигини  таъминлаш борасида чора-тадбирларни амалга ошириш, бунда алоҳида эътиборни “Қизил” ва “Сариқ” тоифага кирувчи маҳаллаларга қаратиш
Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, бошқа давлат идоралари билан тизимли ҳамкорлик қилиш.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM