"Мудофаа вазири кубоги учун" футбол мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бош ташкилотчилигида, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида бўлиб ўтган,
Ўзбекистон Республикаси   Қуролли Кучлари ташкил  топганлигининг 31 йиллигига бағишланган куч тузилмалари фахрийлари ўртасидаги "Мудофаа вазири кубоги учун" футбол мусобақаси ўз ниҳоясига етди.
Қуролли Кучларимиз академияси футбол майдонида Мудофаа вазирлиги фахрийлар марказий кенгаши , ДХХ фахрийлар кенгаши,ДХХ Чегара қўшинлари фахрийлар кенгаши,ИИВ фахрийлар кенгаши, Миллий гвардия фахрийлари ,Ўзбекистон Футбол ассосиасияси,Ўзбекистон "ВЕТЕРАН" жангчи-фахрийлар Бирлашмаси фахрийлари иштирокида ўтган финал учрашувлари кўтарингки руҳда,байрамона кайфятда бўлиб ўтди.Мудофаа вазирлиги ҳарбий ансамбли хонандалари томонидан куй қўшиқларга уланиб кетган финал баҳслари ғолиблари тақдирланишди.

 ФИНАЛ  ўчрашувлари натижалари ва совриндорлари! 

 "Мудофаа Вазири кубоги"

-  Турнирнинг энг яхши дарвозабони 
  Йўлдошев  Шерзод (МУДОФАА-1)

  -  Турнирнинг энг яхши ҳимоячиси
Гайнулин Марат (ЧЕГАРАЧИ ДХХ) 

-  Турнирнинг энг яхши ярим ҳимоячиси Алматов Рустам (ПОСБОН ИИВ)

-  Турнирнинг энг ёши катта иштирокчиси (69-ёш) Ким Юрий  (МУДОФАА-2)

  -  Турнир тўпурари Мамажонов Шавкатбек (МУДОФАА-1)

  -  Турнирнинг энг яхши футболчиси Бобоев Нуриддин (ДХХ МАТОНАТ)

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM