Матбуот анжумани: Алимент тўловларни ундириш ва оилаларни яраштириш борасида амалга оширилаётган ишлар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бюронинг асосий вазифаларидан бири – алимент ундирувлари билан боғлиқ фаолият, яъни аҳолимизнинг давлат ҳимоясига энг муҳтож қатлами - вояга етмаганларнинг манфаатини кўзлаган ҳолда суд қарорлари асосида белгиланган таъминот маблағларини  қарздорлардан ўз вақтида тўлиқ ундириб бориш фаолиятидир.
Суд қарорлари асосида уларнинг фойдасига белгиланган алиментларни, яъни таъминот маблағларини  қарздорлардан ўз вақтида тўлиқ ундириб бориш, нафақат пул ундириш, балки мутасадди органлар билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар орқали ажрашган ёш оилаларни тиклаш, қарздор оталарга тўлов манбалари яратиш мақсадида уларни ишга жойлаштириш, алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган қарздорларни қонунда белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш масалалари ҳам алоҳида муҳим аҳамият касб этади. 
Таҳлилларга кўра, алимент тўловларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари 2032 тани ташкил қилади. 
Шу билан бирга, бўлимга келиб тушаётган ва ҳал қилинаётган мурожаатларнинг асосий қисмини, яъни 85,6 фоизини айнан алимент ундирувлари билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этмоқда. 
Давлатимиз раҳбари томонидан 24.11.2020 йилда имзоланган 6118-сонли Фармонида қўйилган вазифа ва талаблар асосида Бюро тизимини, шу жумладан алимент ундирувлари соҳасини тубдан такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган тизимли тадбирлар натижасида ушбу соҳада сезиларли ижобий натижаларга эришиб келинмоқда. 
2022 йилнинг 12 ой давомида амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида алимент тўловчи қарздорлардан жами 11,7 млрд  сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирувчиларга ундириб берилди. 
Бу тоифадаги ижро ишлари бўйича қарздор ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбилар маҳсулида жорий йилнинг 12 ойида 171 та ёш оилалар яраштирилиб, оилаларнинг тикланишига эришилди. 
Иш ўрнини йўқотган, оғир аҳволга тушиб қолган ва ёрдамга муҳтож алимент тўловчи қарздорларнинг 145 нафари ишга жойлаштирилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланди ва алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақларини маълум миқдорига қаратилди. 
Шу билан бирга, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги тамойилларига таянган ҳолда, алиментларни тўлашдан бўйин товлаб келган жами 65 нафар қарздорлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка, 10 нафари эса Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди.
Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонлари талабидан келиб чиқиб, 01.03.2021 йилдан бошлаб алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш устидан автоматлаштирилган назорат тизими йўлга қўйилиб, алиментларни ойма-ой тўлаб борилишини онлайн назорат қилиш имкони яратилди.
Бугунги кунда туман бўйича жами 2032  та алимент олувчилардан 
2032 тасининг номига шахсий банк пластик карталари очиш бўйича электрон сўровномалар юборилиб, келгусида алимент ундиришдан тушган пуллар уларнинг пластик карталарига ўтказиб берилади.    
Бироқ алимент қарздорликларини ўз вақтида ва тўлиқ ундириш борасида ўз ечимини кутаётган энг долзарб масалалардан бири – қарздор оталарни ишга жойлаштириш орқали уларга алимент тўловлари учун муқим молиявий манбалар яратиш масаласидир. 
Бугунги кунда суд қарорлари асосида алимент тўловларини амалга ошириши белгиланган 2032  та қарздорларнинг 1045 таси расмий тарзда ҳеч қаерда ишламайди.  Фармон талабларидан келиб чиқиб ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган қарздорларнинг секторбай манзилли рўйхатлари тузилиб, ҳамкорликдаги тадбирларни амалга ошириш мақсадида барча сектор сектор раҳбарларига тақдим этиб борилмоқда. 
Мажбурий ижро бюроси органларининг яна бир муҳим фаолият йўналишларидлан бири – кенг қамровли тарғибот тадбирлари орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда фаолиятимизнинг ошкоралигини таъминлаб боришдир.

МИБ Пахтачи туман бўлими бошлиғи Э.Б.Базаров

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM