Брифинг: Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таʻминланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, бу борада туманда амалга оширилаётган ишлар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган қатламига ҳар жиҳатдан кўмаклашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва ота-она қарамоғисиз қолган ва етим болалар рўйхатини шакллантириш ҳамда эрта етимликни олдини олиш, болаларнинг меҳрибонлик уйига тушишини олдини олиш ва оилавий болалар уйларини ташкил қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан ўтган 2022-йилда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган етим болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилган “Меҳр дафтари”га 46 нафар бола рўйхатга олиниб, Меҳр дафтари жамғармаси томонидан уларнинг қизиқиши, эҳтиёжлари асосида 1 нафарига планшет, 33 нафарига ноутбук, 2 нафарига компютер жамламаси, 5 нафарига телефон аппарати, 4 нафарига тикув машинкаси, 7 нафарига Боокномй рус тили ва инглиз тили қўлланмаси, 1 нафарига музлатгич, 5 нафарига юмшоқ мебел, 2 нафарига китоб жовони ва шкаф, 2 нафарига электрон велосипед, шунингдек қўшимча равишда 12 дона велосипед ва 2 дона самакат берилди.

2022-йилда 2160 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди. Шундан, 765 млн. сўм маблағ эвазига 835 нафар ёшларга асбоб-ускуналар, 870 нафарига 20 сотихдан ер, 184 нафар ёшларга 562 млн сўмлик контракт пуллари тўлаб берилди. 94 нафар ёшларга 112 млн сўмлик 1 марталик моддий ёрдам берилди. 33 нафар ёшларга сафарбарлик чақирув резерви тўлов бадали учун 178 млн сўм маблағ ўтказиб берилди. 15 нафар ёшларга 18 млн сўм маблағ ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ажратилди. 38 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. 26 нафар ёшларни замонавий касбларга ўқитиш мақсадида           6 ойлик тўлов пуллари тўлаб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018-йил 3-апрелда №2801-1-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом»га асосан Пахтачи туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан 2022-йил давомида 50 нафар ногиронлар  кресло араваси, 26 нафар ногиронлар электр юритмали кресло-араваси, 41 нафар ногиронлар хасса, 29 нафар ногиронлар қўлтиқ таёқ, 15 нафар ногиронлар эшитиш мосламаси, 7 нафар ногиронлар ходунок, 3 нафар ногиронлар тирсакли хасса, 32 нафар ногиронлар протез ортопедия махсулотлари учун сертификат билан, 150 нафар пенсионер ва ногиронлар сиҳатгоҳ йўлланмаси билан таъминланди.

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015-йил 10-августдаги №237-сонли  “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисидаги” қарорига асосан 186 нафар якка-ёлғизларга ижтимоий хизматлар кўрсатилиб келинмоқда. 186 нафар якка-ёлғизларга 20 нафар ижтимоий ходимлар манзилли ижтимоий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM