Брифинг:Равон йўллар? Халқимиз фаровонлиги, бунёдкорлик қудрати тимсоли.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий 2022 йил давомида Пахтачи туманида халқаро аҳамиятга эга автомобил йўлларида ва ички хўжаликлараро йўлларда бажарилган ишлар тўғрисида

Туманимиз ҳудудидаги халқаро аҳамиятга эга умумфойдаланувдаги автомобил йўллари ва ички хўжаликлараро йўлларини асфалт қоплама ва тош-шағал билан таъмирлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида суҳбатимизни давом эттирамиз.
Ўтган 2022 йил мобайнида туманимизда аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида 50.20 км йўл қайта таъмирланди. Бундан ташқари ҳашар йўли билан 69 км ички йўллар тош-шағал ташланиб таъмирланди.
 Жумладан: Давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларида 1.171 км, Маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўлларида 2.954 км жами умумфойдаланувдаги автомобил йўлларида 4.125 км, 
 1. Обод қишлоқ доирасида 16.7 км
 2. Туман ички йўллари Очиқ бюджет ахборот портали орқали 3.4 км
 3. Манзилли дастур асосида 2.034 км 
 4. Туман ички йўллари Менинг йўлим лойиҳаси орқали 0.73 км
 5. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 0.9 км
 6. 2021 йилги қолдиқ маблағлари ҳисобидан манзилли рўйхат бўйича 6.9 км
 7. 2022 йилги захира маблағлари ҳисобидан 6.2 км 
 8.  Туманимиз оғир ҳудуди бўйича 1.406 км
 9.  Ўзбекистон Республикаси ДХХ раисининг 2022 йилнинг 27-сентябр куни туманимиз аҳолиси муаммоларини ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни баратараф этиш бўйича берилган топшириқларнинг ижросини таъминлашга қаратилган режага асосан умумфойдаланувдаги автомобил йўлларида 3 км, ички йўлларда 4.8 км, жами 7.8 км асфалт қоплама билан жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. 
        Бундан ташқари Об-ҳавонинг кескин ўзгариб кетиши, яъни совуқ ҳавонинг Республикамизга кириб келиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулотда вазиятларни олдини олиш мақсадида умумфойдаланувдаги автомобил йўлларида, ҳамда ички хўжалик йўлларда автотранспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъмирлаш учун қум-туз аралашмаси сепиш ишлари ҳам олиб борилди.   
        Фурсатан фойдаланиб ҳурматли ҳамюртлар, тумандошлар ҳамда ижтимоий тармоқ кузатувчилари жорий 2023 йилда ҳам 40,938 км масофада асфалт ётқизиш ишлари амалга оширилиши, жумладан 23,0 км умумфойдаланувдаги автомобил йўлларида ва 17,938 км ички йўлларда режа асосида босқичма-босқич асфалт қоплама билан жорий таъмирлаш ишлари, ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда 70 км ички кўчаларимизга тош-шағал ташлаб таъмирлаш ишлари бажарилиши режалаштирилган. 

Эътиборингиз учун раҳмат

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM