Бугун 27-декабр куни Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Пахтачи тумани ихтисослаштирилган мактабида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди.
Учрашувни кириш сўзи билан туман Нуронийлар кенгаши раиси М.Самандаров очиб берди.
Учрашувда 130 дан ортиқ ўқувчиларга “Нуронийлар” Кенгаши аъзолари У.Юсупов ҳамда З.Қувоновалар ўз хотиралари билан ўртоқлашиб, меҳнат фаолиятлари давомида дуч келган машаққатлари ҳақида сўзлаб, бугунги кунда давлатимиз томонидан таълим соҳасига берилаётган эътибор ва бунга лаббай деб жавоб бериб Халқ таълими тизими йўлида фидокорона меҳнат қилиш кераклиги тўғрисида ихтисослаштирилган мактаб педагог жамоаси билан суҳбатлашишди.