Ичимлик сув тармоқлари тортилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманининг чекка маҳалларида истиқомат қилувчи аҳолига муносиб турмуш шароитларини яратиш йўлида ишлар бир кун ҳам тиним билгани йўқ.

Сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи туманда бўлиб, маҳаллаларда ўрганиш олиб борди.
Ишчи гуруҳ туман аҳолисини қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиб, уларга ечим топиш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Жумладан, шу кунларда Тинчлик ва Қувондиқ маҳаллаларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун 2022 йил 7 декабрь куни Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов ушбу тармоқ тортилиш ишларининг боришини кўздан кечириб, ишчилар ва аҳоли билан суҳбатлашди.

Отахонлар аҳоли турмуши фаровонлиги йўлида олиб борилаётган хайрли ишлар учун давлатимиз раҳбарига ҳамда мутасаддиларга ўз раҳматларини айтишди.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM