Матбуот анжумани: Туманда харбий хизматчи фахрийлар, уларнинг оила азоларини . . .

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мавзу: Туманда харбий хизматчи фахрийлар, уларнинг оила азоларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Ассалому алайкум ҳурматли оммавий ахборат воситалари ходимлари ва учрашув иштирокчилари!

Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан илгари сурилаётган энг оқилона сиёсат, яъни Ўзбекстон РеспубликасиҚуролли Кучлар сафида хизмат қилиб хозирда пенсия гаштини сураётган харбий хизматчи фахрийлар, уларнинг оила азоларини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор амалий ишлар  амалга оширилмоқда.

Мисол тариқасида сизларга амалга оширилиб барилаётган ишлар билан таништириб ўтишни жоиз деб топдим.

-Харбий хизматчи фахрийларни туман мехнат бандлиги билан ҳамкорликда иш билан таминлаш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

-Харбий хизматчи фахрийлар, уларнинг оила азолари имтиёзли ипотека кредит асосида уй-жой билан таминланмоқда.

-Харбий хизматчи фахрийларнинг фарзандларига харбий госпиталларда бепул тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш имкониятига эгадирлар.

-Харбий хизматчи фахрийлар, уларнинг оила азоларини холидан хабар олиниб борилмоқда.

-Харбий хизматчи фахрийларга йилига бир маротаба  анаторияларга йўлланмалар берилмоқда.

-Харбий хизматчи фахрийларни тадбирларга таклиф қилиниб уларга турли хил эсдалик совғалири берилиб борилмоқда.

-Харбий хизматчи фахрийларнинг фарзандларига олий харбий билим юртларига киришида тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўладилар.

Шунингдек, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, Қуролли Кучлар фахрийларини ташрифи орқали “Эъзоз” ва “Эҳтиром” номли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилганлиги ёшларни кекса авлод вакилларига нисбатан ҳурматда ва эҳтиромли бўлишига ундаётганалиги бугун кун ҳақиқатига айланиб улгурди.

Бундан ташқари тумандошимиз Қудрат Суюнов хаёти ҳақида ҳам гапириб ўтиш биз учун шарафдир Қудрат Суюнов 1919 йил 6- февралда хозирги Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Урғич қишлоғида туғилган. Милати ўзбек. Пахтачи туманидаги 37-умумий ўрта таълим мактабида 4-синфгача ўқиган. Уйланмаган.

1939 йилда ҳарбий хизматга чақирилган. Иккинчи жахон уришида Марказий фронт таркибида 13-армиянинг 74-ўқчи дивизияси 109-Дунайский ўқчи полкининг бўлинма командири вазифасида хизмат ўтаган. Сержант.

1941 йилда бўлган оғир жангда жасорат кўрсатади ва жангда чап оёғидан яраланади. Шу сабали унга таътил берилади. Қудрат Суюнов таътилни ўзи туғилиб ўсган Пахтачи тумани Ургуч қишлоғида ўтказади ва шу йилнинг ўзида таътилни таъмомлаб яна уришга кетади.

1943 йил 12-сентябрда Қудрат Суюнов хизмат олиб бораётган полк Берлин томон юришда Чернигов тумани Корол вилоятининг Оболони қишлоғи яқинида Десна дарёси бўйида бўлган жангда душман пулемётига кўксини қалқон қилиб гранатани отади ва ўт очиш нуқтасини портлатади оғир жахорохат олганлиги натижасида қахрамонларча халок бўлади. Қудрат Суюновни Оболони қишлоғидаги биродарлик қабрига дафн этилади.

1943-йил 16-октябрда Собиқ ССР Олий Совети Президиумининг фармонига асосан Қудрат Суюновга Совет Иттифоқи Қахрамони унвони берилади. Мазкур фармон 1943-йилнинг 17-октябрида “Красная звезда” газетасининг 246-сонида эълон қилинади.

1-Украина фронтининг “Ватан шарафи учун” газетасининг мухаррири таниқли адиб Зенат Фатхулин, Қудрат Суюнов хақида “Сўнмас ҳаёт” қиссасини ёзади.

1969 йилда Қудрат суюнов хаёти ҳақида “Ўзбек филим” томонидан “Ой бориб омон қайт” номли бадиий филм яратилади.

Шу инсондек Иккинчи жахон уриши қатнашчиси Туманимизнинг Боғолони махалласида истиқомат қилиб келаётган Сафарав Ғаппор  бобомиз. Ҳозирда унинг ҳолидан хабар олиниб байрамларда турли хил байрам совғалари ва пул мукофатлари бериб борилмовда.

 

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ

 

 

 

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM