Ёшлар дафтари ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар ва 2022 йилдаги режалар тўғрисида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ёшлар дафтари ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар ва 2022 йилдаги режалар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Умумий ёшлар статистикаси

Пахтачи туманида 30 ёшгача бўлган ёшлар 73587 нафар, шундан,
0-13 ёш тоифадагилар 33922 нафар, 14-30 ёшгача бўлган ёшла39665  нафар (21 815 нафар аёллар)ни ташкил этади.Секторлар кесимида 14-30 ёшдаги ёшлар сони:

1-сектор-  9608 нафар

2-сектор-  10715 нафар

3-сектор-  9455  нафар

4-сектор-9887 нафар

1. Беш ташаббус олимпиадаси бўйича

Жорий йилнинг апрель-июнь ойлари давомида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг  1-мавсуми  доирасида  туман ёшларимиз 16 та тур бўйича Самарқанд вилоятида жами 8 та натижа кўрсатиб умумий ҳисобда вилоятда  5 ўринни эгаллаган эди.

Олимпиаданинг 2-мавсуми 10-сентябрдан  маҳалла-сектор-туман-вилоят,  4 та босқичи якунига етказилди. Жами 59 та маҳалладан 15680 нафар ёшлар ушбу босқичларда иштирок этди. Туман жамоаси спорт йўналишлари бўйича жами 10 та медал билан Самарқанд вилоятида кучли учталик туманга киритди ва  умумий ҳисобда 1-ўринни эгаллади.

  Республика босқичига 6 турда  10 нафар спортчи, 5 та маънавий йўналишда 10 нафар жами 20 нафар  иқтидорли ёшлар йўлланмага эга бўлди. 

1.Танловлар давомида энг фаол иштирок  этган ва юқори натижа қайд этган маҳаллалар:

1.Тараққиёт маҳалласи 

2.Боғолони маҳалласи 

3.Сулувқурғон маҳалласи

4. Амиробод маҳалласи

5.Бодой маҳалласи

6.Мирзо Улуғбек маҳалласи

7.Мирзо Нодим маҳалласи

8.Тошкўприк маҳалласи

9.Худойберди маҳалласи

10.Қайнарбулоқ маҳалласи

“Ёшлар дафтари” бўйича

“Ёшлар дафтари”га жорий йилда жами 2121нафар ёшлар киритилган бўлиб, уларнинг 2047 нафари (96,3 фоизи) га амалий ёрдам кўрсатилган.

1-сектор-  5312 нафар

2-сектор-  538нафар

3-сектор-  496  нафар

4-сектор-  482 нафар

Жумладан, 751 нафарига меҳнат қуроллари учун субсидия маблағлари,24 нафарига 402 млн.сўм кредит маблағлари ҳамда 677 нафарига “Ҳар бир ёшга-бир гектар” тамойили асосида 136 гектар ер майдонлари деҳқончилик қилиш учун ажратилган.

123 нафари ишга жойлаштирилган,15 нафари“Устоз-шогирд” анъанаси доирасида ҳунармандларга бириктирилган.

136 нафарёшлар ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватланган, 33 нафарининг сафарбарлик чақирув резерви ҳаражатлари тўлаб берилган, 15 нафарининг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш харажатлари тўлаб берилган, 80 нафарига бошқа йўналишда ёрдамлар кўрсатилган.

Жорий йилнинг  1 декабрь ҳолатига “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар 74 нафар (3,7 фоиз)ни ташкил этади.

Уларнинг 30  нафарини Келажак касбларига (Ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўқитиш) ўқитилмоқда.                   4 нафарига “Ҳар бир ёшга-бир гектар” тамойили асосида деҳқончилик қилиш учун ер майдонлари ажратиш, 30 нафарига меҳнат қуроллари учун субсидия ажратиш ва қолган 10 нафарини ижтимоий-иқтисодий
қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.

KPI 3-чорак кўрсаткичлари

2022 йил 3-чорак якунлари бўйича Ёшлар дафтарида қолаётган ёшларни дафтардан чиқариш, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш,  маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолият самарадорлигини баҳолаш (KPI) рейтинг кўрсаткичи бўйича туман 90.8 балл билан 3 та индикатор ва 23 та субиндикатор орқали маҳалладаги ёшлар етакчиларининг рейтинги аниқланди:

Жами 57 та маҳалладан

Қизил маҳаллалар сони 2 та

Сариқ маҳаллалар сони 8 та

Яшил маҳаллалар сони  49 та

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM