Матбуот анжумани: Қонун устуворлигини таъминлашда . . .

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мавзу: Қонун устуворлигини таъминлашда тўққиз ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Пахтачи туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2018-йилдаги ПҚ-3666-сонли қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, мазкур давр мобайнида бўлимга жами 267 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушган бўлиб, шундан 165 таси қаноатлантирилган,  84 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 13 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган ҳамда 5 та мурожаат ижрода қолган. 
Адлия бўлими томонидан жами 66 та ўрганиш ва 203 та мониторингларни ўтказилиши натижасида 16 351 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. 
Ўтказилган ўрганишлар ва мониторинглар натижаси билан жами 179 та тақдимномалар ҳамда 48 та огоҳномалар туманнинг турли идораларига киритилган бўлиб, шу идораларнинг 91 нафар ходимлари интизомий жавобгарликка тортилган, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зид равишда қабул қилинган 324 та ҳужжат бекор қилинган ҳамда киритилган тақдимномалар бўйича 632 397 848 сўмлик маблағлар фуқароларга тўланиши таъминланган.
Шунингдек, адлия бўлими томонидан ўтказилган ўрганиш ва мурожаатларни қаноатлантирилиши натижасида, жами 142 та даъво аризалар фуқаролик ишлари бўйича судларга киритилган ҳамда фуқароларга тўланилиши лозим бўлган 451 261 000 сўмлик маблағлар суд буйруғи билан ундирилган.
Мазкур давр мобайнида, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузган жами 46 нафар шахслар Ўзбекистон Респубдикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг турли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Халқ депутатлари туман кенгаши ва туман ҳокимлиги томонидан қабул қилинган 21 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уларга тегишли тартибда экспертиза хулосалар берилиши таъминланган.
Адлия бўлими томонидан давлат органи ва бошқа ташкилотларга қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш юзасидан 4 та ёзма ҳуқуқий маслаҳатлар юборилган.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM