БРИФИНГ: Тумандаги хотин-қизларни соғлом ва етук етиб тарбиялаш, уларни . . .

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум!

Ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари бугунги брифинг мавзуси: "Тумандаги хотин-қизларни соғлом ва етук етиб тарбиялаш, уларнинг қобилият ҳамда истеъдодини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар"

Пахтачи туманида 59  та махалла бўлиб уларда 59 хотин-қизлар фаоли фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 80 % олий маълумотли, 20 %  тугалланмаган олий.   

            Пахтачи туманида 74 365 минг нафар ҳотин-қизлар мавжуд бўлиб, шундан меҳнатга лаёқатлилари 56,7 минг нафарни, иқтисодий фаол аёллар 22,9 минг нафар ва ишга жойлашишга муҳтож ҳотин-қизлар сони 6186 нафарниташкил қилади.  Жорий йилда туманда жами 5659 нафар ҳотин қизларнинг доимий бандлиги таъминланган бўлиб;

Шундан

            745 нафар хотин-қизлани мавжуд бўш ва захираланган (квота) иш ўринларига жойлаштириш режалаштирилган бўлиб бугунги кунга қадар амалда 822 нафар ҳотин-қизлар ишга жойлаштирилган,

            3475 нафар ҳотин-қизлар ҳизмат кўрсатиш ва сервис, саноат (хусусан, енгил саноатда) ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида бандлигига кўмаклашиш режалаштирилган бўлиб, амалда 3505 нафархотин-қизларушбу йўналишда бандлиги таъминланган,

            517 нафар ҳотин-қизларни Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалбэтиш режалаштирилган бўлиб амалда 523 нафар ҳотин-қизлар жамоат ишларига жалб қилиш орқали бандлиги таъминланган,

            8 нафар ногиронлиги бўлган ҳотин-қизлар Касбий ва таълим муассасаларида имтиёзли касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 10 нафар ногиронлиги бор шахслар ўқитилган,

            3 нафар ҳотин-қизларни Тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг ўзини ўзи банд қилиши учун имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш режалаштирилган бўлиб амалда 3 нафар фуқароларга амалий ёрдамлар кўрсатилган.

            Туманда 2022 йилда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ҳотин-қизларга ажратилган субсидиялар бўйича 65 нафар ишсиз ҳотин-қизларга субсидия ажратиш булгиланган бўлиб амалда 76 нафар ҳотин-қизларга субсидиялар ажратилиб бандлиги таъминланган.

Шундан,

                Тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун ажратилганлар сони 14 нафарни,

            Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаганлиги учун ажратилган иш берувчилар сони 3 нафарни,

            Енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, уруғлик, кўчат ва суғориш воситалари харид қилиш учун ажратилганлар сони 59 нафарниташкил қилади.

            Жорий йилда 780 нафар ишсиз ҳотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш режалаштирилган бўлиб амалда 809 нафар ҳотин-қизлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилган бўлиб, шундан 7 нафари “Ишга марҳамат” мономарказлари, профессионал таълим муассасалари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва маҳалла аҳолисини  касб-ҳунарга ўқитиш масканларида болаларга, беморлар ҳамда доимий равишда ўзгалар парваришига мухтож кекса кишиларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш йўналишлари бўйича ташкил этилган ўқув курсларида ўқитилган.

            Маҳаллаларда оилалар орасида ажримларни камайтириш бўйича  маҳаллаларда ишлар яхши ташкил қилинган Оқила аёллар ҳаракати ташкил қилиниб,ажримларни олди олинмоқда.

            Жорий йилда 341та ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни 268 та оилани ажримлари олди олинди.

            Нотинч оилалардаги хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш 2021 йилда 8 ой давомида 28 нафар, жорий йилда 37 нафар хотин-қизлар берилган.

            Бундан ташқари туманда жиноятчилик бўйича рақамларга тўхталиб ўтсам, 2021 йил давомида туман бўйича аёллар ўртасида 8 та жиноят содир этилган бўлиб, жорий йилда ойида эса аёллар ўртасида 7 та жиноят содир этилган бу ўтган йилга нисбатан 1 та ёки 0.8 фоизга камайган

Пахтачи туман “Аёллар дафтари”да  амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

         2022 йилда  нафар хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилган ва унинг якунлари бўйича 3-босқич “Аёллар дафтари”га 2539 нафари киритилган 2539нафар хотин-қизларга амалий ёрдам берилади. Жумладан:

         1019  нафар Ишсиз хотин-қизларнинг 42 нафари доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилди, хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинганлар 18 нафар, ПҚ-20-сонли қарорга асосан 20 ст ер ажратилганлар сони 140 нафарни, ПҚ-4742 сонли қарорга асосан ўзини ўзи банд қилганлар 771нафарни ташкил этиб, 28 нафари касб ҳунарга ўқитилиб ҳунар ўргатиш орқали бандлиги таъминланган.

Шунингдек, 487 нафарига 420 млн сўмлик асбоб-ускуналар олиб берилди.

84 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжмандхотин-қизларга 642 млн сўм кредитлар ажратилди.

792 нафарбоқувчиси бўлмаган эҳтиёжмандхотин-қизларга 1080000 сўмдан жами 855 млн сўм моддий ёрдам берилди;

1 нафарбоқувчиси бўлмаган хотин-қизимизнинг уй-жойи 25 млн сўмга хомийлар томонидан  таъмирлаб берилди;

339 нафарижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган,шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга 1080000 сўмдан  жами 362,8 ммн сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар ажратилди.

12 нафаруй-жойга муҳтожэҳтиёжмандхотин-қизлардан 9нафари ижтимоий уйларга жойлаштирилди, 3 нафарига 6.9 млн сўмлик ижара компенсацияси тўлаб берилди ;

 293 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларга 1080000 сўмдан жами 315 млн сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар ажратилди

 

Ибодат ЖЎРАҚУЛОВА

Пахтачи тумани ҳоким ўринбосари

Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM