Брифинг

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm
Мавзу: Тўққиз ой давомида аҳолини иш билан таъминлаш туман ҳудудий дастури ижросининг таъминланганлиги ва келгусидаги режалар тўғрисида
 
Туманимизда 75 181 нафар меҳнат ресурслари мавжуд бўлиб, 58 842 нафари иқтисодий фаол аҳоли, 53 246 нафари банд аҳоли, шундан 18 332 нафари расмий секторда, 31 412 нафари норасмий секторда ҳамда 3 502 нафари хорижда вақтинча ишлаётганлар, 5 596 нафари ишсизлар бўлиб, ишсизлик даражаси 9 ярим фоизни ташкил этмоқда. (Маълумот учун айтиб ўтмоқчиман ушбу кўрсаткич иккинчи чоракда 10 фоиздан ортиқроқни ташкил этган.)
 
Президентимизнинг топшириғига кўра туманда 2022 йилда Пахтачи туманида 30 074 та доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилиши белгиланган. Шундан январь-сентябрь ойларида 33 070 та иш ўринлари яратилиб, режага нисбатан 110 фоизни ташкил этди:
Жумладан:
  1. Молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш ҳисобига 13 484 та режа белгиланган бўлиб, 8 305 тага, яъни 61 фоиздан ортиғига бажарилган.
  2. Қурилиш, транспорт ва коммунал соҳа бўйича 308 та режа белгиланган бўлиб, 647 тага, яъни 210 фоизга бажарилган.
  3. Инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича 482 та режа белгиланган бўлиб, 81 тага, яъни 17 фоизга бажарилган.
  4. Қишлоқ хўжалиги соҳаларида ташкил этиладиган янги иш ўринлари ҳисобига 15 362 та режа белгиланган бўлиб, 22 983 тага, яъни 149 фоиздан ортиғига бажарилган.
  5. Туризм ва маданият йўналишида 408 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, 1 054 тага, яъни 258 фоизга бажарилган.
2022 йил январ-сентябрь ойларида 1 747 нафар фуқароларни бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 1 772 нафар фуқаролар жойлаштирилиб, режага нисбатан 101 фоизни ташкил этди.
Шундан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарорига асосан захираланган (квота) иш ўринларига 242 нафар фуқароларни ишга жойлаштириш режалаштирилган бўлиб, 302 нафари яъни режага нисбатан 125 фоизи ишга жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан 726 нафар ишсиз фуқаролар жалб қилиниши режалаштирилган бўлиб, 959 нафар фуқаролар жамоат ишларига, яъни режага нисбатан 132 фоизи жалб қилинди. Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўм маблағлар фуқароларнинг ойлик иш ҳақлари учун молиялаштирилиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4804-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарорига асосан туманда 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида режа 357 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган бўлиб, амалда 389 нафар фуқаролар ўқитилиб, режага нисбатан 109 фоизни ташкил этди. Шундан 182 нафарини ёшлар, 298 нафарини хотин-қизлар, 16 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5140-сон қарорига асосан туманда 7 та касб-ҳунарга ўқитиш масканлари (туманнинг Гулшан, Хунарманд, Фаровон йўлдошобод, Жона, Амиробод, Нурафшон ва Қарнабота маҳаллаларида) ташкил этилиб, ушбу масканларда 4 та йўналиш бўйича, яъни Тикувчилик йўналишида 114 нафар, Ошпаз-қандолатчилик йўналишида 115 нафар, Сартарошлик йўналишида 19 нафар, Компьютер ва Web сайт яратиш йўналишида 22 нафар, жами 270 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди.
Бундан ташқари, 119 нафар фуқаролар Самарқанд ва Навоий шаҳарларидаги “Ишга марҳамат мономарказ”ларида, Самарқанд шаҳридаги “Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази”да, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги “Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказ”ларида (KOICA) турли йўналишлар бўйича касб-ҳунарларга ўқитилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4716-сон “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қуватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 49 нафар фуқароларга шахсий ва дала томорқаларида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 84 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди. Шундан, 8 нафарига енгил конструкцияли иссиқхона, 41 нафарига уруғ-кўчатлар учун субсидиялар ажратилди. Жумладан, ишсиз ва банд бўлмаган шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 157 нафар фуқароларга бандлигини таъминлаш мақсадида асбоб-ускуна учун 283 млн сўм субсидия маблағлари ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги фармонига асосан 32 нафар фуқароларга хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун 2 млн сўм миқдорида микроқарзлар олиши учун илтимосномалар берилди.
Аҳолини иш билан таъминлаш борасида белгиланган аниқ чора-тадбирларга асосан ишларимиз давом этмоқда ва бу бўйича кейинги брифингларимизда маълумот бериб борамиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!
2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM