Матбуот анжумани: “Урф-одат ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга берилаётган эътибор”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари бугунги матбуот анжуманимиз мавзуси: “Урф-одат ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга берилаётган эътибор” тўғрисида

Ўзбек оиласининг асосий ўзига хос хусусиятлари меҳмондўстлик ва ёши катталарга анъанавий ҳурмат-эҳтиромли муомала қилишдир. Ўзбеклар одатда бир нечта авлодлардан иборат бўлган катта оилалар таркибида яшайди, шунинг учун улар кўпроқ ҳовлиси бўлган катта уйларни ёқтиришади. Маиший ҳаётида меҳмондўстликнинг бир қисми бўлган чойхўрлик маросими катта аҳамиятга эга бўлади. Бунда чой дамлаш ва уни меҳмонларга қуйиб бериш фақат мезбоннинг мутлақ ҳуқуқи бўлади. Тушлик ёки кечки овқатга таклифларни доимо қабул қилиш ва ўз вақтида келиш қабул қилинган. Меҳмонга келаётганда ўзи билан бирга мезбоннинг болалари учун сувенирлар ёки ширинликларни олган яхши. Одатда фақат эркаклар билан қўл бериб сўрашишади. Аёллар ҳамда узоқроқ ўтирган кишилар билан ўнг қўлини юрагига қўйиб, бошини оҳиста эгиб саломлашиш лозим. Қўл бериб сўрашиш пайтида анъанага кўра кишининг саломатлиги, ишда ва уйдаги ишлари аҳволи тўғрисида сўрайдилар. Қишлоқ жойларда меҳмон келган пайтда аёллар одатда эркакларнинг суҳбатига халал бермаслик учун улар билан бир дастурхонга ўқтирмайдилар. Аёлларнинг гўзаллигига қойил қолиш ва уларга жиддий эътибор бериш қабул қилинмаган. Турар жой хонасига киришда пойафзал ечилади. Мезбон кўрсатадиган ўринга ўтириш керак. Бунда ушбу жой киришдан қанчалик узоқда бўлса, шунчалик ҳурматли бўлади.

Ўзбек халқининг урф-одатлари асрлар бўйи ўзбеклар миллатининг ташкил топишида иштирок этган барча қабилалар ва элатларнинг маданий малакалари ва анъаналарининг уйғунлашувидаги мураккаб жараёнлар оқибатида таркиб топган. Улар ўта ўзига хос, ёрқин ва турли-туман бўлиб, уруғчилик патриархал муносабатларидан келиб чиқади. Урф-одатларнинг кўпчилиги оилавий ҳаётга оид бўлиб, боланинг туғилиши ва тарбияси (бешик тўйи, хатна қилиш), никоҳ (фотиҳа тўйи, тўй) билан боғлиқ бўлади. Кўпинча улар ислом урф-одатларининг сеҳргарлик амалиёти билан боғлиқ бўлган ундан ҳам қадимийроқ шаклларга узвий кириб кетишини намоён этади. Ислом қабул қилинганидан бери кўпгина оилавий-маиший урф-одатлар унинг таъсирида ўзгарган, ўзбекларнинг ҳаётига мусулмон диний маросимлари кириб келган. Жума куни байрам куни ҳисобланади ва шу куни барча йиғиладиган масжидда умумий намоз (дуо) ўқилади. Патриархал урф-одатлар масжид, чойхоналар, бозорда ўтадиган ҳамда фақат эркаклар иштирок этадиган ижтимоий ҳаётда ҳозиргача ҳам яшамоқда.

Барчамизга маълумки, мақсадимиз Урф одатлар-ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга берилаётган эътибор бу халқимизнинг фаровонлиги ошиши, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, миллий манфаатларни ҳимоялаш ва мақсадли илгари суриш демакдир.

Ўзбекистон халқининг миллий-маданий ва маънавий-ахлоқий қадриятлари, урф-одатларини сақлаш ва бойитишдан иборат, туманимизда бу соҳада бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш энг муҳим вазифа ҳисобланади. Биз доимо миллий ўзликни англаш, урф одатлар ва анъаналарини сақлаб қолиш масалаларига аҳамиятимизни қаратиб келмоқдамиз ва бундан буён ҳам ушбу ҳаётий масалалар диққат-марказимизда.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM