Матбуот анжумани: Яшил макон умуммиллий лойихаси доирасида . . .

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мавзу: Яшил макон умуммиллий лойихаси доирасида асосий автомобил йўлининг ён атрофларини кўкаламзорлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

Туманда кўчат экишни ташкил қилиш учун туман ҳокимининг фармойиши қабул қилиниб, ҳудудий штаблар ташкил этилди ҳамда 2022 йил кузда 413 минг туп ва 2023 йил баҳор мавсумида 687 минг кўчат экиш белгилаб олинди;
- жорий йил 20-октябрдан 1-декабрга қадар ҳудудларда кўчат экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” ўтказиш элон қилинди. 
Шунингдек М-37-Магистрал йўли ва туманнинг ички асосий йўлларининг икки ён тамонига ташкилотлар ва кенг жамоатчилик иштирокида 17 минг дона турли хилдаги манзарали ва мевали кучатлар экиш ишлари режалаштирилган.
  Бугунги кунда, туманимиз иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатлар танлаб олинган ҳамда уларни етарли миқдорда етиштириш учун кўчатхоналар ташкил қилиш режалаштирилган.
   Ушбу ишлар доирасида тумандаги бозорлар, маҳаллалар ва аҳоли гавжум масканларда кўчат ярмаркалари ташкил этилади ҳамда аҳолига кўчатларни танлаш, экиш ва парвариш қилиш ўргатилади.
 - кўчатларни етказиб беришда очиқ-ошкораликни таъминлаган ҳолда, уларнинг нархини асоссиз ошиб кетмаслиги устидан қатъий назорат ўрнатилади.
  - маҳаллалардаги хонадонлар ҳовлисининг ташқарисига камида 10 дона экилади.
  - 2022 йил 20-октябрдан туман бўйича “Яшил ҳафталик” умуммиллий тадбири бошланади бир ой муддатда дарахтларни парваришлаш, суғориш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилади.

- Жумладан, 2022 йилнинг баҳор мавсумида туман ҳудудида жами 687,5 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM