“Кексалар ҳафталиги” доирасида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги № 10-33/1-465 хатига асосан  “Кексалар ҳафталиги” га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги 4-сонли Баённомасининг ижросини таъминлаш мақсадида 4-октябр куни  А.Темур,  М.Улуғбек, Тошкуприк, Янгиобод, Истиқлол, Бўстон ва Жахонобод, Бодой, Бустон, Худойберди   маҳалла фуқаролар йиғинлари “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида “Нуронийлар  маскани”да   нуронийлари иштирокида  кунгилочар тадбир ўтказилди.  Кургазмали чиқишлар,  онахонлар ўртасида лапарлар, бахру-байт айтишувлари ўтказилди. Тадбирда туман маданият бўлимининг санъаткорлари кесаларга ўзларининг концерт дастурларини хавола этишди. Бундан ташқари тадбирда тумандаги 25–сонли санъат маактаби ўқувчилари томонидан “Боболаримиз ва моможонларимиз нигоҳимизда” расмлар кўрик-танлови ташкил этилди.  Тумандаги 45-сонли умумтаълим мактабида Республика  Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ўлмас Самарқандий билан ижодий учрашув ўтказилди.Қарнабота  маҳалласида 100 ёшга кирган онахон УОВ Саидова Жумагул момо, Чори бобо ҳамда Карим  боболар  холидан хабар олинди   “Аср билан юзма-юз” тадбири ўтказилди. 
 Бурқут маҳалласида “Бобомнинг айтишича” “Набиралар иншоси” танлови; Гулистон маҳалласида “Кексалар оила чироғи”; Қайнарбулоқ маҳалласида  шахмат-шашка бўйича “Ақл чархи” турнири; Тараққиёт  маҳалласида  ногирон  Бекназаров Комил хонадонига бориб холидан хабар олинди   ва ҳашар ташкил қилинди. 
          

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM