"А.Аллаяров олтин даласи" ММТП ҳудудидаги "Рўзиқулов Ўткир Нематуллаевич" фермер хўжалигида пахта режасини бажарилганлиги муносабати билан теримчиларга байрам ташкил этилаяпти ва қимматбаҳо совғалар, жумладан, электрон велосипед, оддий велосипедлар, шахсий машинасидан фойдаланганларга янги шиналар ва бошқа буюмлар совға қилинди,
Теримчилар учун ош дамланиб, консерт дастури ижро этилди. Эстрада хонандаси Фаррух Раимов ўз қўшиқлари билан теримчиларни рақсга чорлади.