“Очиқбуджет” тизимининг 2022 йил 2-мавсум ғолиблари аниқланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22-августдаги   “Буджет маълумотларининг очиқлигини ва буджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш  чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13-апрелдаги  ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида “Очиқ буджет” ахборот порталида “Ташаббусли буджет” жараёнлари ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган “Ташаббусли буджет” жараёнларининг 2-мавсуми учун жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган таклифларни молиялаштириш учун жами  5 288, млн сум маблағлар ажратилган.
“Очиқбуджет” тизимига 2022 йил 2-мавсум учун Пахтачи тумани фуқаролар томонидан 176 та таклифлар билдирилган бўлиб, 131 таси рад  этилган таклифларнинг ишчи комиссиянинг йиғилиш баёнига рад этилиш сабаби изоҳ сифатида келтирилган ва асослар ҳамда хулосалар келтирилган,овоз бериш жараёнига 45 та таклиф белгиланган мезонларга мувофиқ қабул қилинган.
Шундан 10 та таклиф фуқаролар томонидан овоз берилиб ғолиб деб топилган. 
1-ўрин Фай МФЙ ҳудудидаги 34-умутаълим мактабини девор билан ўраш ва цементлаштириш учун 450,0 млн сўм.
2-ўрин Бодой  МФЙ ҳудудидаги 24- умум таълим мактабини моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун 200,0 млнсўм.
       3- ўрин Мирзо Нодим  МФЙ ҳудудида янги маҳалла биносини қуриш учун 450,0 млн сўм.
       4- ўрин Фай  МФЙ ҳудудида янги маҳалла биносини қуриш учун 450,0 млн сўм.
       5- ўрин Янгиобод  МФЙ ҳудудида янги маҳалла биносини қуриш учун 450,0 млн сўм.
      6- ўрин Тадбиркор  МФЙ ҳудудида болалар ва ёшлар ўйин майдончаси қуриш учун 600,0 млн сўм.
      7- ўрин Чоргуша  МФЙ ҳудудида янги маҳалла биносини қуриш учун 450,0 млн сўм.
      8- ўрин Гулобод ва Тараққиёт  МФЙ ҳудудидан ўтувчи юқори кучланишли электр тармоқларини алмаштириш ва 2-та янги трасфарматор қўйиш учун 400,0 млн сўм.
      9- ўрин Зиёвуддин шаҳарчасига  15-та янги трасфарматор қўйиш учун 500,0 млн сўм.
      10- ўрин Ободон  МФЙ ҳудудида янги маҳалла биносини қуриш учун 450,0 млн сўм.
 “2022-2026 йилларга мўлжаланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да “Ташаббусли буджет” лойиҳаларига алоҳида эътибор берилганини инобатга олиб ушбу жараёнларни шаффоф тарзда ўтказилишини ғолиб таклифларни тез ва сифатли амалга оширилишини ҳамда бажарилган ишларни лойиҳа ташаббускорлари иштирокида қабул қилиб олиниши таъминланиши бўйича тизимли ишлар ташкил этилишини маълум қиламиз.

2015-2022 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM